1673-ҳадис

1673.4481. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Умар розияллоҳу анҳу шундай деди: «Энг яхши қироат қиладиганимиз Убай, энг яхши ҳукм чиқарадиганимиз Алийдир. Биз Убайнинг сўзидан баъзисини тарк этамиз. Бу шунинг учунки, Убай: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитган бирон нарсамни тарк этмайман», дейди. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло: «Бирор оятни насх қилсак ёки кечиктирсак»,* деган».

Изоҳ: Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу «Қуръондан ҳеч нарса насх бўлмаган, шу боис мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитган қироатларимни ташламайман», дер экан. Умар розияллоҳу анҳу мазкур оятни асос қилиб, Убай розияллоҳу анҳунинг фикрини нотўғри деб айтмоқчи.

1673/4481 - عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ الله عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ عُمَرُ رَضِيَ الله عَنْهُ: أَقْرَؤُنَا أُبَيٌّ، وَأَقْضَانَا عَلِيٌّ، وَإِنَّا لَنَدَعُ مِنْ قَوْلِ أُبَيٍّ، وَذَاكَ أَنَّ أُبَيًّا يَقُولُ: لَا أَدَعُ شَيْئًا سَمِعْتُهُ مِنْ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم وَقَدْ قَالَ اللهُ تَعَالَى: (مَا نَنْسَخْ مِنْ آيَةٍ أَوْ نُنْسِهَا).

Улашиш
|
|
Нусха олиш