1674.4482. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Аллоҳ деди: «Одам боласи мени ёлғончига чиқарди, бунга ҳаққи йўқ эди. У мени сўкди, бунга ҳаққи йўқ эди. Мени ёлғончига чиқаргани шуки, у Мени ўзи қандай бўлган бўлса, ўша ҳолга қайтаришга қодир эмас, деб даъво қилди. Мени сўккани эса Мени фарзанди бор, дейишидир. Мен хотин ёки бола тутишдан покдирман».
1674/4482 - عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: قَالَ اللهُ: كَذَّبَنِي ابْنُ آدَمَ وَلَمْ يَكُنْ لَهُ ذَلِكَ، وَشَتَمَنِي وَلَمْ يَكُنْ لَهُ ذَلِكَ، فَأَمَّا تَكْذِيبُهُ إِيَّايَ فَزَعَمَ أَنِّي لَا أَقْدِرُ أَنْ أُعِيدَهُ كَمَا كَانَ، وَأَمَّا شَتْمُهُ إِيَّايَ فَقَوْلُهُ لِي وَلَدٌ، فَسُبْحَانِي أَنْ أَتَّخِذَ صَاحِبَةً أَوْ وَلَدًا.