1677-ҳадис

1677.4487. Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Қиёмат куни Нуҳ чақирилади. У: «Лаббай, амрингга мунтазирман,* эй Роббим!» дейди. У Зот «Етказдингми?» дейди. У: «Ҳа», дейди. Сўнг унинг умматига: «У сизга етказганмиди?» дейилади. Улар: «Бизга ҳеч қандай огоҳлантирувчи келгани йўқ», дейишади. У Зот «Сен учун ким гувоҳлик беради?» дейди. У: «Муҳаммад ва унинг уммати», дейди.  Шунда сизлар унинг етказганлигига гувоҳлик берасизлар». Аллоҳ жалла зикруҳунинг қуйидаги сўзи мана шудир: «Шунингдек, сизларни одамлар устидан гувоҳ бўлишингиз ва Расул сизларнинг устингиздан гувоҳ бўлиши учун ўрта уммат қилдик».

«Ўрта» – адолатли.

1677/4487 - عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ الله ِ صلى الله عليه وسلميُدْعَى نُوحٌ يَوْمَ الْقِيَامَةِ، فَيَقُولُ: لَبَّيْكَ وَسَعْدَيْكَ يَا رَبِّ، فَيَقُولُ: هَلْ بَلَّغْتَ؟ فَيَقُولُ: نَعَمْ، فَيُقَالُ لِأُمَّتِهِ: هَلْ بَلَّغَكُمْ؟ فَيَقُولُونَ: مَا أَتَانَا مِنْ نَذِيرٍ، فَيَقُولُ: مَنْ يَشْهَدُ لَكَ؟ فَيَقُولُ: مُحَمَّدٌ وَأُمَّتُهُ، فَتَشْهَدُونَ أَنَّهُ قَدْ بَلَّغَ، وَيَكُونُ الرَّسُولُ عَلَيْكُمْ شَهِيدًا. فَذَلِكَ قَوْلُهُ جَلَّ ذِكْرُهُ: (وَكَذَلِكَ جَعَلْنَاكُمْ أُمَّةً وَسَطًا لِتَكُونُوا شُهَدَاءَ عَلَى النَّاسِ وَيَكُونَ الرَّسُولُ عَلَيْكُمْ شَهِيدًا).

Улашиш
|
|
Нусха олиш