1678.4520. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Қурайш ва унинг динини тутадиганлар Муздалифада вуқуф қилишар эди. Улар аҳмаслар* деб аталар эди. Бошқа араблар эса Арафотда вуқуф қилишар эди. Ислом келгач, Аллоҳ Ўз Набийсини Арафотга боришга, кейин унда вуқуф қилиб, сўнг ундан тушишга буюрди. У Зот таолонинг «Сўнгра одамлар қайтиб тушган жойдан тушинглар» дегани мана шу».
* «Аҳмас» (кўплиги «ҳумс») – луғатда «диний удумларга қаттиқ берилган» деган маънони билдиради. Қурайш қабиласи араблар ичида диний раҳнамо ўлароқ, турли диний урф-одатларни чиқариб, уларга маҳкам турганлари учун шу лақабни олган. Кейинроқ бу лақаб диний амалларга қаттиқ берилган бошқаларга ҳам ишлатиладиган бўлган.
1678/4520 - عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: كَانَتْ قُرَيْشٌ وَمَنْ دَانَ دِينَهَا يَقِفُونَ بِالْمُزْدَلِفَةِ، وَكَانُوا يُسَمَّوْنَ الْحُمْسَ، وَكَانَ سَائِرُ الْعَرَبِ يَقِفُونَ بِعَرَفَاتٍ، فَلَمَّا جَاءَ الْإِسْلَامُ، أَمَرَ اللهُ نَبِيَّهُ صلى الله عليه وسلم أَنْ يَأْتِيَ عَرَفَاتٍ، ثُمَّ يَقِفَ بِهَا، ثُمَّ يُفِيضَ مِنْهَا.