1681.4547. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу оятни тиловат қилдилар: «У сенга Китобни нозил қилган Зотдир. Унда муҳкам оятлар бор – улар Китобнинг аслидир – ва бошқалари муташобиҳлар. Аммо қалбларида оғиш бор кимсалар фитна мақсадида ва уни таъвил қилиш мақсадида ундан муташобиҳ бўлганига осилиб оладир. Унинг таъвилини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмас. Илмда мустаҳкам бўлганлар эса: «Унга иймон келтирдик, барчаси Роббимиз ҳузуридандир», дерлар. Ва фақат ақл эгаларигина эслатма олурлар»*. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ундаги муташобиҳларига эргашадиганларни кўрсанг, (билгинки) ана ўшалар Аллоҳ айтганлардир, улардан эҳтиёт бўлинглар», дедилар».
1681/4547 عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: تَلَا رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم هَذِهِ الْآيَةَ: (هُوَ الَّذِي أَنْزَلَ عَلَيْكَ الْكِتَابَ مِنْهُ آيَاتٌ مُحْكَمَاتٌ) إِلَى قَوْلِهِ، (وَمَا يَذَّكَّرُ إِلَّا أُولُو الْأَلْبَابِ). قَالَتْ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلمفَإِذَا رَأَيْتَ الَّذِينَ يَتَّبِعُونَ مَا تَشَابَهَ مِنْهُ، فَأُولَئِكَ الَّذِينَ سَمَّى اللهُ، فَاحْذَرُوهُمْ.