1682-ҳадис

1682.4552. Ибн Абу Мулайкадан ривоят қилинади:

«Икки аёл бир уйда [ёки ҳужрада] тикувчилик қилишар эди. Бири кафтига бигиз санчилган ҳолда ташқарига чиқиб, наригисига даъво қилди. Бу иш Ибн Аббосга кўтарилди. Шунда Ибн Аббос: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар одамларга уларнинг даъволарига кўра берилаверганида, бир қавмнинг қонларию моллари кетган бўларди», деганлар. Унга Аллоҳни эслатинглар ва «Аллоҳнинг аҳдини ва ўз қасамларини арзон баҳога сотадиганлар...»ни* ўқиб беринглар», деди. Унга эслатишган эди, у тан олди. Шунда Ибн Аббос: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қасам жавобгарнинг зиммасидадир», деганлар», деди».

1682/4552 – عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ الله عَنْهُمَا أنَّهُ اخْتَصَمَإلَيْهِ امْرَأَتَانِ كَانَتَا تَخْرِزَانِ فِي بَيْتٍ، فَخَرَجَتْ إِحْدَاهُمَا وَقَدْ أُنْفِذَ بِإِشْفًى فِي كَفِّهَا، فَادَّعَتْ عَلَى الْأُخْرَى، فَرُفِعَ إِلَى ابْنِ عَبَّاسٍ، فَقَالَ ابْنُ عَبَّاسٍ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «لَوْ يُعْطَى النَّاسُ بِدَعْوَاهُمْ، لَذَهَبَ دِمَاءُ قَوْمٍ وَأَمْوَالُهُمْ. ذَكِّرُوهَا بِالله،ِ وَاقْرَءُوا عَلَيْهَا: (إِنَّ الَّذِينَ يَشْتَرُونَ بِعَهْدِ اللَّهِ وَأَيْمَانِهِمْ ثَمَنًا قَلِيلًا)، فَذَكَّرُوهَا فَاعْتَرَفَتْ، فَقَالَ ابْنُ عَبَّاسٍ: قَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم: الْيَمِينُ عَلَى الْمُدَّعَى عَلَيْهِ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш