1685.4567. Абу Саъийд Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида у зот қачон ғазотга чиқсалар, бир қанча мунофиқ кишилар у зотдан ортда қолар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хилоф қилиб ўтирган жойларида хурсанд бўлар эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келганларида улар у зотга узр айтиб, қасам ичишар ва қилмаган ишлари учун мақталишни суйишар эди. Шунда «Қилганларига хурсанд бўлиб, қилмаганларига мақталишни суядиганлар (ўзларини) азобдан нажотда деб ҳисобламасинлар» (ояти) нозил бўлди».
1685/4567 - عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رَضِيَ الله عَنْهُ أَنَّ رِجَالًا مِنَ الْمُنَافِقِينَ عَلَى عَهْدِ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم كَانَ إِذَا خَرَجَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم إِلَى الْغَزْوِ تَخَلَّفُوا عَنْهُ، وَفَرِحُوا بِمَقْعَدِهِمْ خِلَافَ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم، فَإِذَا قَدِمَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم اعْتَذَرُوا إِلَيْهِ وَحَلَفُوا، وَأَحَبُّوا أَنْ يُحْمَدُوا بِمَا لَمْ يَفْعَلُوا، فَنَزَلَتْ هَذِهِ الآيَةُ فِيهِمْ: (لَا تَحْسَبَنَّ الَّذِينَ يَفْرَحُونَ بِمَا أَتَوْا وَيُحِبُّونَ أَنْ يُحْمَدُوا بِمَا لَمْ يَفْعَلُوا).