1686.4568. Алқама ибн Ваққос шундай хабар қилади:
«Марвон ўз эшикоғасига шундай деди: «Эй Рофеъ, Ибн Аббосга бориб, «Агар ўзига берилгандан шодланиб, қилмагани учун ҳам мақталишни суядиган ҳар бир одам азобланадиган бўлса, ҳаммамиз ҳам азобланар эканмиз-да?» дегин». Шунда Ибн Аббос: «Сиз қайда-ю, бу қаерда? Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам яҳудийларни чақириб, улардан бир нарса ҳақида сўраганлар. Улар буни у зотдан яширишган ва у зотга бошқа нарсани хабар қилишган. У зотга улардан сўраган нарсалари ҳақида берган хабарлари билан у зотнинг наздида мақтовга сазовордек бўлишган, яшира олганларидан шодланишган», деди. Сўнг: «Аллоҳ китоб берилганлардан «Уни одамларга албатта баён қилурсиз ва беркитмассиз», деб аҳд олганини эсла. Бас, уни ортларига қаратиб отдилар ва арзон баҳога сотдилар. Сотиб олган нарсалари қандай ёмон! Қилганларига хурсанд бўлиб, қилмаганларига мақталишни суядиганларни азобдан нажотда деб ҳисоблама. Уларга аламли азоб бор!»ни ўқиди.
1686/4568 – عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ الله عَنْهُمَا وَقَدْ قِيلَ لَهُ: لَئِنْ كَانَ كُلُّ امْرِئٍ فَرِحَ بِمَا أُوتِيَ، وَأَحَبَّ أَنْ يُحْمَدَ بِمَا لَمْ يَفْعَلْ، مُعَذَّبًا، لَنُعَذَّبَنَّ أَجْمَعُونَ. فَقَالَ ابْنُ عَبَّاسٍ: وَمَا لَكُمْ وَلِهَذِهِ، إِنَّمَا دَعَا النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم يَهُودَ فَسَأَلَهُمْ عَنْ شَيْءٍ، فَكَتَمُوهُ إِيَّاهُ وَأَخْبَرُوهُ بِغَيْرِهِ، فَأَرَوْهُ أَنْ قَدِ اسْتَحْمَدُوا إِلَيْهِ بِمَا أَخْبَرُوهُ عَنْهُ فِيمَا سَأَلَهُمْ، وَفَرِحُوا بِمَا أُوتُوا مِنْ كِتْمَانِهِمْ.