1689.4581. Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида бир гуруҳ кишилар: «Эй Аллоҳнинг Расули, қиёмат куни Роббимизни кўрамизми?» дейишди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳа (кўрасиз). Булутсиз пешин пайти чарақлаган қуёшни кўришда бир-бирингизга халақит берасизми зарар берасизларми?» дедилар. «Йўқ», дейишди. «Булутсиз тўлин ой кечаси нур сочиб турган ойни кўришда бир-бирингизга халақит берасизми зарар берасизларми?» дедилар. «Йўқ», дейишди.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Бу иккисини (қуёш ва ойни) кўришда бир-бирингизга қийинчилик туғдирмаганингиздек, қиёмат куни ҳам Аллоҳ азза ва жаллани кўришда бир-бирингизга қийинчилик туғдирмайсиз. Қиёмат куни бир жарчи жар солади. Ҳар бир уммат ўзи ибодат қилган нарсасига эргашади. Аллоҳдан бошқа санам ва бутларга ибодат қилганлар дўзахга тушмай қолмайдилар. Ниҳоят, фақат Аллоҳга ибодат қилганлар – яхши, фожир ва (дўзахдан омон) қолган аҳли китоблар қолади. Шунда яҳудийлар чақирилиб, уларга: «Кимга ибодат қилар эдинглар?» дейилади. Улар: «Аллоҳнинг ўғли Узайрга ибодат қилар эдик», дейишади. Шунда уларга: «Ёлғон айтдинглар. Аллоҳ аёл ҳам, бола ҳам тутмаган», дейилади. Сўнг: «Хўш, нима хоҳлайсизлар?» дейилади. Улар: «Чанқадик, Роббимиз, бизни қондиргин», дейишади. «Сув ичишга келмайсизларми?» деб ишора қилинади, сўнг уларни дўзахга тўплайдилар. Дўзах саробдек бўлиб, ўз-ўзини мажақлаётганида улар унга тушадилар. Сўнгра насронийлар чақирилиб, уларга: «Кимга ибодат қилар эдинглар?» дейилади. «Аллоҳнинг ўғли Масиҳга», дейишади. Уларга: «Ёлғон айтдинглар. Аллоҳ аёл ҳам, бола ҳам тутмаган», дейилади. Уларга ҳам аввалгиларга айтилганидек: «Нима хоҳлайсизлар?» дейилади. Ниҳоят, яхшими, фожирми, фақат Аллоҳга ибодат қилганлар қолади. Шунда оламларнинг Робби улар билган сифатларнинг энг яқинида уларга келади. Шунда уларга: «Нимани кутяпсизлар? Ҳар бир уммат нимага ибодат қилган бўлса, ўшанга эргашяпти», дейилади. «Дунёда одамларга энг эҳтиёжманд бўла туриб, уларни тарк қилдик ва уларга соҳиб бўлмадик. Биз ўзимиз ибодат қилган Роббимизни кутяпмиз», дейишади. У Зот: «Роббингиз Менман», дейди. Шунда улар икки ё уч марта: «Аллоҳга ҳеч нарсани шерик қилмаймиз», деб айтишади».
1689/4581 - عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: أتَى نَاسٌ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم فَقَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ، هَلْ نَرَى رَبَّنَا يَوْمَ الْقِيَامَةِ؟ فَذَكَرَ حَدِيثَ الرُّؤْيَةِ، وقد تقدم بِكَمَالِهِ، ثُمَّ قَالَ صلى الله عليه وسلم: إِذَا كَانَ يَوْمُ الْقِيَامَةِ أَذَّنَ مُؤَذِّنٌ: تَتْبَعُ كُلُّ أُمَّةٍ مَا كَانَتْ تَعْبُدُ، فَلَا يَبْقَى مَنْ كَانَ يَعْبُدُ غَيْرَ اللهِ مِنَ الْأَصْنَامِ وَالْأَنْصَابِ إِلَّا يَتَسَاقَطُونَ فِي النَّارِ، حَتَّى إِذَا لَمْ يَبْقَ إِلَّا مَنْ كَانَ يَعْبُدُ اللهَ، بَرٌّ أَوْ فَاجِرٌ، وَغُبَّرَاتُ أَهْلِ الْكِتَابِ، فَيُدْعَى الْيَهُودُ، فَيُقَالُ لَهُمْ: مَنْ كُنْتُمْ تَعْبُدُونَ؟ قَالُوا: كُنَّا نَعْبُدُ عُزَيْرَ ابْنَ اللهِ، فَيُقَالُ لَهُمْ: كَذَبْتُمْ، مَا اتَّخَذَ اللهُ مِنْ صَاحِبَةٍ وَلَا وَلَدٍ، فَمَاذَا تَبْغُونَ؟ فَقَالُوا: عَطِشْنَا رَبَّنَا فَاسْقِنَا، فَيُشَارُ: أَلَا تَرِدُونَ؟ فَيُحْشَرُونَ إِلَى النَّارِ، كَأَنَّهَا سَرَابٌ يَحْطِمُ بَعْضُهَا بَعْضًا، فَيَتَسَاقَطُونَ فِي النَّارِ. ثُمَّ يُدْعَى النَّصَارَى فَيُقَالُ لَهُمْ: مَنْ كُنْتُمْ تَعْبُدُونَ؟ قَالُوا: كُنَّا نَعْبُدُ الْمَسِيحَ ابْنَ اللهِ، فَيُقَالُ لَهُمْ: كَذَبْتُمْ، مَا اتَّخَذَ اللهُ مِنْ صَاحِبَةٍ وَلَا وَلَدٍ، فَيُقَالُ لَهُمْ: مَاذَا تَبْغُونَ؟ فَكَذَلِكَ مِثْلَ الْأَوَّلِ، حَتَّى إِذَا لَمْ يَبْقَ إِلَّا مَنْ كَانَ يَعْبُدُ اللهَ، مِنْ بَرٍّ أَوْ فَاجِرٍ، أَتَاهُمْ رَبُّ الْعَالَمِينَ فِي أَدْنَى صُورَةٍ مِنَ الَّتِي رَأَوْهُ فِيهَا، فَيُقَالُ: مَاذَا تَنْتَظِرُونَ؟ تَتْبَعُ كُلُّ أُمَّةٍ مَا كَانَتْ تَعْبُدُ، قَالُوا: فَارَقْنَا النَّاسَ فِي الدُّنْيَا عَلَى أَفْقَرِ مَا كُنَّا إِلَيْهِمْ وَلَمْ نُصَاحِبْهُمْ، وَنَحْنُ نَنْتَظِرُ رَبَّنَا الَّذِي كُنَّا نَعْبُدُ، فَيَقُولُ: أَنَا رَبُّكُمْ، فَيَقُولُونَ: لَا نُشْرِكُ بِاللهِ شَيْئًا مَرَّتَيْنِ أَوْ ثَلَاثًا.