1691.4596. Муҳаммад ибн Абдурраҳмон Абу Асвад айтади:
«Мадина аҳлига черик ажратилди, мен унга ёзилдим. Ибн Аббоснинг мавлоси Икримани учратиб қолдим. Унга буни хабар қилган эдим, мени бундан ниҳоятда қаттиқ қайтарди. Кейин шундай деди: «Менга Ибн Аббос хабар қилган. Айрим мусулмонлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қарши бўлган мушриклар ададини кўпайтириб, мушриклар билан бирга бўлган экан. Отилган ўқ келар, бирортасига тегиб, уни ўлдирар ёки уни (қилич) уриб ўлдиришар экан. Шунда Аллоҳ «Фаришталар ўзига зулм қилган ҳолдагиларнинг жонини олаётиб...» оятини нозил қилган экан».
1691/4596 – عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ الله عَنْهُمَا أنَّ نَاسًا مِنَ الـمُسْلِمِينَ كَانُوا مَعَ الـمُشْرِكِينَ، يُكَثِّرُونَ سَوَادَ الْمُشْرِكِينَ عَلَى رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم يَأْتِي السَّهْمُ فَيُرْمَى بِهِ، فَيُصِيبُ أَحَدَهُمْ فَيَقْتُلُهُ، أَوْ يُضْرَبُ فَيُقْتَلُ، فَأَنْزَلَ اللهُ: (إِنَّ الَّذِينَ تَوَفَّاهُمُ الْمَلَائِكَةُ ظَالِمِي أَنْفُسِهِم) الْآيَةَ.