1695-ҳадис

1695.4617. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади:

«Бизда сизлар фазих* деб атайдиган мана бу фазихингиздан бошқа хамр йўқ эди. Мен Абу Талҳа ва фалончи-фалончиларга соқийлик қилиб турган эдим, шу пайт бир киши келиб: «Сизларга хабар етдими?» деб қолди. Улар: «Қанақа?» дейишди. У: «Хамр ҳаром қилинди», деди. Улар: «Ҳой Анас! Мана бу хумларни тўкиб юбор!» дейишди, бояги одамнинг хабаридан кейин бу ҳақда сўрашмади ҳам, қайта мурожаат ҳам қилишмади».

* Фазих – хамр турларидан бири. У буср деган навли хурмо мевасини ёриб, ичига сув қуйиб, ачитиб тайёрланган.

1695/4617 – عَنْ أنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ الله عَنْهُ: قَالَ: مَا كَانَ لَنَا خَمْرٌ غَيْرُ فَضِيخِكُمْ هَذَا الَّذِي تُسَمُّونَهُ الْفَضِيخَ، فَإِنِّي لَقَائِمٌ أَسْقِي أَبَا طَلْحَةَ وَفُلَانًا وَفُلَانًا، إِذْ جَاءَ رَجُلٌ فَقَالَ: وَهَلْ بَلَغَكُمُ الْخَبَرُ؟ فَقَالُوا: وَمَا ذَاكَ؟ قَالَ: حُرِّمَتِ الْخَمْرُ، قَالُوا: أَهْرِقْ هَذِهِ الْقِلَالَ يَا أَنَسُ، قَالَ: فَمَا سَأَلُوا عَنْهَا وَلَا رَاجَعُوهَا بَعْدَ خَبَرِ الرَّجُلِ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш