1696.4621. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир хутба қилдилар, бунга ўхшашини асло эшитмаганман. У зот: «Агар менинг билганимни билганингизда, оз кулиб, кўп йиғлаган бўлар эдингиз!» дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари юзларини тўсганча пиқ-пиқ йиғлашди. Шу пайт бир одам: «Менинг отам ким?» деди. У зот: «Отанг фалончи», дедилар. Шунда мана бу оят нозил бўлди: «Ҳар хил нарсалар ҳақида сўрайверманглар. Агар сизга билдирилса, ўзингизга ёмон бўлади».
1696/4621 - عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: خَطَبَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم خُطْبَةً مَا سَمِعْتُ مِثْلَهَا قَطُّ قَالَ: لَوْ تَعْلَمُونَ مَا أَعْلَمُ لَضَحِكْتُمْ قَلِيلًا وَلَبَكَيْتُمْ كَثِيرًا. قَالَ: فَغَطَّى أَصْحَابُ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم وُجُوهَهُمْ لَهُمْ خَنِينٌ، فَقَالَ رَجُلٌ: مَنْ أَبِي؟ قَالَ: فُلَانٌ. فَنَزَلَتْ هَذِهِ الْآيَةُ: (لَا تَسْأَلُوا عَنْ أَشْيَاءَ إِنْ تُبْدَ لَكُم) حَتَّى فَرَغَ مِنَ الىيَةِ كُلِّهَا.