1698-ҳадис

1698.4628. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Айт: «У сизга устингиздан азоб юборишга… қодирдир» ояти нозил бўлганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Важҳинг ила, паноҳ тилайман!» дедилар, «...ёки оёғингиз остидан азоб юборишга», деганда «Важҳинг ила, паноҳ тилайман!» дедилар, «...турли фирқаларга аралаштириб, баъзиларингизга баъзиларингизнинг шиддатини тоттиришга», деганда «Бу енгилроқ [ёки «Бу осонроқ»]», дедилар».

1698/4628 - عَنْ جَابِرٍ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: لَمَّا نَزَلَتْ هَذِهِ الْآيَةُ: (قُلْ هُوَ الْقَادِرُ عَلَى أَنْ يَبْعَثَ عَلَيْكُمْ عَذَابًا مِنْ فَوْقِكُمْ)، قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: أَعُوذُ بِوَجْهِكَ، (أَوْ مِنْ تَحْتِ أَرْجُلِكُم)، قَالَ: أَعُوذُ بِوَجْهِكَ، (أَوْ يَلْبِسَكُمْ شِيَعًا وَيُذِيقَ بَعْضَكُمْ بَأْسَ بَعْضٍ) قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلمهَذَا أَهْوَنُ - أَوْ - هَذَا أَيْسَرُ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш