1700-ҳадис

1700.4634. Амрдан ривоят қилинади:

«Абу Воил Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилиб, шундай деди: «Аллоҳдан ғаюр рашклироқ ҳеч зот йўқ. Шунинг учун У Зот фаҳш ишларни: ошкорасини ҳам, яширинини ҳам ҳаром қилган. Аллоҳдан кўра мадҳни яхши кўрадиганроқ йўқ. Шунинг учун У Зот Ўзини мадҳ этган». «Буни Абдуллоҳдан эшитганмисан?» дедим. «Ҳа», деди. «У буни марфуъ* қилиб айтганми?» дедим. «Ҳа», деди».

* Марфуъ – Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга изофа қилинган сўз, феъл, тақрир ёки сифатдир.

1700/4634 - عَنْ عَبْدِ اللهِ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: لَا أَحَدَ أَغْيَرُ مِنَ اللهِ، وَلِذَلِكَ حَرَّمَ الْفَوَاحِشَ مَا ظَهَرَ مِنْهَا وَمَا بَطَنَ، وَلَا شَيْءَ أَحَبُّ إِلَيْهِ الْمَدْحُ مِنَ اللهِ، وَلِذَلِكَ مَدَحَ نَفْسَهُ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш