1701.4644. Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ Ўз Набийси соллаллоҳу алайҳи васалламга одамларнинг хулқига нисбатан кечиримли бўлишни буюрган».
Ёки шунга ўхшаш гап айтган.*
Изоҳ: Муҳаддисларнинг одатига кўра, ровий ўзи айтаётган ривоятнинг лафзида иккиланиб қолса, омонат юзасидан шу иборани қўшиб қўяди.
1701/4644 - عَنْ ابْنِ الزُّبَيْرِ رَضِيَ الله عَنْهُمَا قَالَ: أَمَرَ اللهُ نَبِيَّهُ صلى الله عليه وسلم أَنْ يَأْخُذَ الْعَفْوَ مِنْ أَخْلَاقِ النَّاسِ.