8 - سُورَةُ الْأَنْفَالِ
АНФОЛ СУРАСИ
1224/32 – بَاب: قَوْلِهِ تَعَالَى: (وَقَاتِلُوهُمْ حَتَّى لَا تَكُونَ فِتْنَةٌ وَيَكُونَ الدِّينُ كُلُّهُ لِلّه) [39]
1224.32‑боб.
«ВА УЛАР БИЛАН ФИТНА йўқ бўлГУНЧА жанг ҚИЛИНГлар»
1702/4651 – عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ الله عَنْهُمَا، أنَّهُ قِيلَ لَهُ: كَيْفَ تَرَى فِي قِتَالِ الْفِتْنَةِ؟ قَالَ: وَهَلْ تَدْرِي مَا الْفِتْنَةُ؟ كَانَ مُحَمَّدٌ صلى الله عليه وسلم يُقَاتِلُ الْمُشْرِكِينَ، وَكَانَ الدُّخُولُ عَلَيْهِمْ فِتْنَةً، وَلَيْسَ كَقِتَالِكُمْ عَلَى الْمُلْكِ.
.17024651. Саъид ибн Жубайр шундай сўзлаб берди:
«Ибн Умар олдимизга [ёки ҳузуримизга] чиқди. Бир киши: «Фитна жанги ҳақида қандай фикрдасиз?» деди. Шунда у: «Фитна нималигини биласанми ўзи?! Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам мушриклар билан жанг қилар эдилар. Уларга киришиб кетиш фитна эди. Бу сизларнинг мол-мулк устида урушларингиз каби эмас», деди».
Изоҳ: «Уларга киришиб кетиш» деган жумлани «мушрикларнинг динига кириш» деб тушуниш керак. Бу маъно бошқа ривоятларда очиқ айтилган. Савол берган киши ушбу бобдаги маънони ўша даврда ўзаро мусулмонлар ўртасида бўлиб турган фитнага йўймоқчи бўлганида Ибн Умар розияллоҳу анҳумо унинг фикрини тўғрилаб, оятда нима назарда тутилганини тушунтирмоқда.