1703.4674. Самура ибн Жундуб розияллоҳу анҳу сўзлаб берди:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга дедилар: «Бу кеча менга иккитаси келди. Иккови мени турғизди. Олтин ғишт ва кумуш ғиштлардан қурилган бир шаҳарга етиб келдик. Хилқатларининг ярми сен кўрган энг гўзал шаклда, бошқа ярми эса сен кўрган энг хунук шаклда бўлган кишилар бизни қарши олишди. Иккови уларга: «Бориб, анави анҳорга тушинглар», дейишди. Улар унга тушишди. Кейин олдимизга қайтиб келишди. Улардан ҳалиги ёмонлик кетиб, энг гўзал суратда бўлиб қолган эдилар. Иккови менга: «Мана шу Адн жаннатидир. Ҳов анави сизнинг манзилингиз. Ярми гўзал, ярми хунук бўлган қавмга келсак, улар солиҳ амал билан ёмон ишни аралаштириб юборганлардир. Аллоҳ улардан ўтиб юборди», дейишди».
1703/4674 - عَنْ سَـمُرَةَ بْنِ جُنْدُبٍ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم لَنَا: أَتَانِي اللَّيْلَةَ آتِيَانِ، فَابْتَعَثَانِي، فَانْتَهَيْنَا إِلَى مَدِينَةٍ مَبْنِيَّةٍ بِلَبِنِ ذَهَبٍ وَلَبِنِ فِضَّةٍ، فَتَلَقَّانَا رِجَالٌ: شَطْرٌ مِنْ خَلْقِهِمْ، كَأَحْسَنِ مَا أَنْتَ رَاءٍ، وَشَطْرٌ كَأَقْبَحِ مَا أَنْتَ رَاءٍ، قَالَا لَهُمُ: اذْهَبُوا فَقَعُوا فِي ذَلِكَ النَّهْرِ، فَوَقَعُوا فِيهِ، ثُمَّ رَجَعُوا إِلَيْنَا، قَدْ ذَهَبَ ذَلِكَ السُّوءُ عَنْهُمْ، فَصَارُوا فِي أَحْسَنِ صُورَةٍ، قَالَا لِي: هَذِهِ جَنَّةُ عَدْنٍ، وَهَذَاكَ مَنْزِلُكَ، قَالَا: أَمَّا الْقَوْمُ الَّذِينَ كَانُوا شَطْرٌ مِنْهُمْ حَسَنٌ وَشَطْرٌ مِنْهُمْ قَبِيحٌ، فَإِنَّهُمْ خَلَطُوا عَمَلًا صَالِحًا وَآخَرَ سَيِّئًا، تَجَاوَزَ اللهُ عَنْهُمْ.