1704-ҳадис

1704.4684. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ азза ва жалла: «Инфоқ қил, сенга ҳам инфоқ қиламан», деди».

Яна: «Аллоҳнинг қўли тўладир. Нафақа Инфоқ уни камайтирмайди. Туну кун тўхтамай тўкиб‑сочувчидир. Айтинг-чи, У Зот осмону ерни яратганидан бери нималарни инфоқ қилган?! Бу унинг қўлидагини камайтирмаган. Унинг Арши сув устида эди. Қўлида мезон бор, туширади, кўтаради», дедилар».

«Иътароока» «ифтаълака» шаклида. У «ъаровтуҳуу», яъни «унга етдим»дан. «Йаърууҳу» ва «иътароонии» ҳам шундан.*

«У унинг пешонасидан тутгандир», яъни Унинг эгалигида, салтанатидадир, «ъаниидун», «ъануудун», «ъаанидун» бирдир (саркаш, қайсар дегани), бу ўта манмансирашдир.

«Истаъмарокум» – сизларни яшовчи қилди. «Аъмартуҳуд-дааро» (ҳовлини унга яшашга бердим) – «уни уники қилдим» дегани бўлиб, ана ўша умродир.*

«Накироҳум», «анкароҳум», «истанкароҳум» бирдир (уларни танимади, дегани).

«Ҳамиидун мажиидун» (мақталган, олижаноб) – бу «маажидун»дан «фаъиилун» вазнида олинган кўринади («Ҳамиидун» сўзи «маҳмуудун» маъносида, «ҳамида»(мақтади)дан олинган).*

«Сижжиилун» – қаттиқ ва катта. «Сижжиил» ва «сижжиин» (бирдир). «Лам» ҳарфи билан «нун» ҳарфи опа‑сингил.

Тамим ибн Муқбил айтади:

Эрлар чошгоҳ дубулғага урарлар шундай,

Ки ботирлар метинларчун тайинлар уни.

* Арабларда ушбу икки сўз кўп ишлатилади ва ҳар қайсисида ҳам «етмоқ», «тегмоқ» маъноси англашилади. Муаллиф бу билан ушбу «ъарова» ўзагидаги феъл аслидек учта ҳарфли бўлиб келганида ҳам, қўшимча ҳарфлар орттирилиб, «ифтаъала» бобига олинганда ҳам бир маънони билдиришини айтмоқчи.

* «Умро» – «умрбод» дегани. Истилоҳда умро деб бирор мулкни бировга бир умрга ҳиба қилишга айтилади. Масалан, бир киши бировга «Мана бу ҳовлим мен ўлгунча (ёки сен ўлгунча) сеникидир», деса, ҳовли ҳиба берилган кишига, ундан кейин эса унинг меросхўрларига ўтади. Ҳиба қилувчининг ҳибаси қабул қилинади, аммо шарти бекор қилинади. Шунинг учун мулк ҳиба қилувчига ёки унинг меросхўрларига қайтмайди. Умронинг бир неча турлари бўлиб, баъзилари жоиз, баъзилари жоиз эмас. Батафсил маълумот учун шарҳларга ва фиқҳ китобларига мурожаат қилинади.

* «Фаъиилун» вазнидаги ушбу икки сўздан бири «фааъилун», яъни феъл эгаси мазмунида, иккинчиси «мафъуулун», яъни феъл йўналтирилган томон маъносида келган экан.

1704/4684 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ: قَالَ اللهُ عَزَّ وَجَلَّ: أَنْفِقْ أُنْفِقْ عَلَيْكَ، وَقَالَ: يَدُ اللهِ مَلْأَى لَا تَغِيضُهَا نَفَقَةٌ، سَحَّاءُ اللَّيْلَ وَالنَّهَارَ، وَقَالَ: أَرَأَيْتُمْ مَا أَنْفَقَ مُنْذُ خَلَقَ السَّمَاءَ وَالْأَرْضَ فَإِنَّهُ لَمْ يَغِضْ مَا فِي يَدِهِ، وَكَانَ عَرْشُهُ عَلَى الْمَاءِ، وَبِيَدِهِ الْمِيزَانُ يَخْفِضُ وَيَرْفَعُ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш