1708-ҳадис

1708.4712. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга гўшт келтирилди. У зотга қўл қисми узатилди. У зотга шу ёқарди. Гўштдан бир тишлам тишладилар. Кейин шундай дедилар: «Мен қиёмат куни инсонларнинг саййидиман. Бу нимаданлигини биласизларми? Аввалги-ю охирги инсонлар бир сайҳонликда жамланишадики, жарчи уларга эшиттира олади, кўз уларни қамраб олади. Қуёш яқинлашади. Одамларга тоқатлари етмайдиган, улар кўтара олмайдиган ғам-ташвиш етади. Одамлар: «Сизларга нималар етганини кўрмайсизларми?! Роббингизнинг олдида сизларни ким шафоат қилади, қарамайсизларми?!» дейишади. Шунда одамлар бир‑бирига: «Сизлар Одамга боришингиз керак», дейишади. Улар Одам алайҳиссаломга келиб, унга: «Сиз башариятнинг отасисиз. Сизни Аллоҳ Ўз қўли билан яратган. Сизга Ўз руҳидан пуфлаган. Фаришталарга буюрган, улар сизга сажда қилишган. Бизни Роббингиз олдида шафоат қилинг! Нима аҳволдалигимизни кўрмаяпсизми? Бизларга нималар етганини кўрмаяпсизми?» дейишади. Одам: «Бугун Роббим шундай ғазабланганки, аввал ҳам бундай ғазабланмаган, кейин ҳам ҳаргиз бундай ғазабланмайди. У мени дарахт(мевасини ейиш)дан қайтарган эди. Мен Унга осий бўлдим. Ўзим билан ўзимман! Мендан бошқанинг олдига боринглар. Нуҳнинг олдига боринглар-чи», дейди. Улар Нуҳнинг олдига келиб: «Эй Нуҳ! Сиз ер юзи аҳлига юборилган биринчи расулсиз. Аллоҳ сизни «сершукр банда» деб атаган. Роббингиз олдида бизни шафоат қилинг! Нима аҳволдалигимизни кўрмаяпсизми?» дейишади. У: «Роббим азза ва жалла бугун шундай ғазабланганки, аввал ҳам бундай ғазабланмаган, кейин ҳам ҳаргиз бундай ғазабланмайди. Ўзи биргина (мустажоб) дуоим бор эди, унда қавмимни дуоибад қилиб бўлганман. Ўзим билан ўзимман! Мендан бошқанинг олдига боринглар. Иброҳимнинг олдига боринглар‑чи», дейди. Улар Иброҳимнинг олдига бориб: «Эй Иброҳим! Сиз Аллоҳнинг набийси ва ер аҳлидан (танлаган) халилисиз. Роббингиз олдида бизни шафоат қилинг! Нима аҳволдалигимизни кўрмаяпсизми?» дейишади. У уларга: «Роббим бугун шундай ғазабланганки, аввал ҳам бундай ғазабланмаган, кейин ҳам ҳаргиз бундай ғазабланмайди. Мен уч марта ёлғон гапириб қўйганман – Абу Ҳайён уларни ўз ҳадисида зикр қилган* – Ўзим билан ўзимман! Мендан бошқанинг олдига боринглар. Мусонинг олдига боринглар‑чи», дейди. Улар Мусонинг олдига келиб: «Эй Мусо! Сиз Аллоҳнинг расулисиз. Аллоҳ сизни Ўз рисолати ва Каломи билан одамлардан афзал қилган. Роббингиз олдида бизни шафоат қилинг! Нима аҳволдалигимизни кўрмаяпсизми?» дейишади. У: «Роббим бугун шундай ғазабланганки, аввал ҳам бундай ғазабланмаган, кейин ҳам ҳаргиз бундай ғазабланмайди. Мен бир жонни ўлдирганман. Уни ўлдиришга буюрилмаган эдим. Ўзим билан ўзимман! Мендан бошқанинг олдига борингар. Ийсонинг олдига боринглар‑чи», дейди. Улар Ийсонинг олдига келиб: «Эй Ийсо! Сиз Аллоҳнинг расулисиз, Марямга илқо қилган калимасисиз, Ўзидан бир руҳсиз! Бешикда чақалоқлигингиздаёқ одамларга гапиргансиз. Роббингиз олдида бизни шафоат қилинг! Нима аҳволдалигимизни кўрмаяпсизми?» дейишади. У: «Роббим бугун шундай ғазабланганки, аввал ҳам бундай ғазабланмаган, кейин ҳам ҳаргиз бундай ғазабланмайди – бирор гуноҳни зикр қилмадилар. – Ўзим билан ўзимман! Мендан бошқанинг олдига боринглар. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдига боринглар‑чи», дейди. Улар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдига келиб: «Эй Муҳаммад! Сиз Аллоҳнинг Расулисиз, набийларнинг хотимисиз. Аллоҳ сизнинг олдинги ва кейинги гуноҳларингизни мағфират қилиб қўйган. Роббингиз олдида бизни шафоат қилинг! Нима аҳволдалигимизни кўрмаяпсизми?» дейишади. Шунда мен юриб, Аршнинг остига бораман. Роббим азза ва жаллага сажда қилган ҳолда йиқиламан. Кейин Аллоҳ Ўз шаънидаги мендан олдин ҳеч кимга илҳом қилмаган мақтовлар ва гўзал саноларни менга илҳом қилади. Шунда: «Эй Муҳаммад! Бошингни кўтар. Сўра, сенга ато этилади. Шафоат қил, шафоатинг қабул қилинади», дейилади. Мен бошимни кўтариб: «Умматим, эй Роббим! Умматим, эй Роббим! Умматим, эй Роббим!» дейман. Шунда: «Эй Муҳаммад! Умматларингдан бўйнида ҳисоб-китоби бўлмаганларини жаннат дарвозаларининг ўнг дарвозасидан киритгин!» дейилади. Ҳолбуки, улар жаннатнинг бошқа дарвозаларида ҳам одамларга шерикдирлар».

Сўнгра: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, жаннат (дарвозасининг) икки тавақасининг ораси Макка билан Ҳимяр ёки Макка билан Бусро орасичадир», дедилар».

* Абу Ҳайён – ушбу ҳадис ровийларидан бири. Ҳадисни ундан ривоят қилган ровийлар шу жойини қисқартириб айтишган экан. «Саҳиҳул Бухорий»нинг 4-жузидаги 3358-рақам остида ўтган ҳадис мазмунига ишора қилинмоқда.

Изоҳ: Ҳимяр – Ямандаги қадимий ўлка. Бусро – Шомдаги шаҳар. Макка билан Ҳимярнинг ораси ҳам, Макка билан Бусронинг ораси ҳам тахминан 1200‑1300 километр келади.

1708/4712 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ :أُتِيَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم بِلَحْمٍ، فَرُفِعَ إِلَيْهِ الذِّرَاعُ، وَكَانَتْ تُعْجِبُهُ، فَنَهَسَ مِنْهَا نَهْسَةً ثُمَّ قَالَ: أَنَا سَيِّدُ النَّاسِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ، وَهَلْ تَدْرُونَ مِمَّ ذَلِكَ؟ يُجْمَعُ النَّاسُ الْأَوَّلِينَ وَالْآخِرِينَ فِي صَعِيدٍ وَاحِدٍ، يُسْمِعُهُمُ الدَّاعِي، وَيَنْفُذُهُمُ الْبَصَرُ، وَتَدْنُو الشَّمْسُ، فَيَبْلُغُ النَّاسَ مِنَ الْغَمِّ وَالْكَرْبِ مَا لَا يُطِيقُونَ وَلَا يَحْتَمِلُونَ، فَيَقُولُ النَّاسُ: أَلَا تَرَوْنَ مَا قَدْ بَلَغَكُمْ؟ أَلَا تَنْظُرُونَ مَنْ يَشْفَعُ لَكُمْ إِلَى رَبِّكُمْ؟ فَيَقُولُ بَعْضُ النَّاسِ لِبَعْضٍ: عَلَيْكُمْ بِآدَمَ، فَيَأْتُونَ آدَمَ u فَيَقُولُونَ لَهُ: أَنْتَ أَبُو الْبَشَرِ، خَلَقَكَ اللهُ بِيَدِهِ، وَنَفَخَ فِيكَ مِنْ رُوحِهِ، وَأَمَرَ الْمَلَائِكَةَ فَسَجَدُوا لَكَ، اشْفَعْ لَنَا إِلَى رَبِّكَ، أَلَا تَرَى إِلَى مَا نَحْنُ فِيهِ؟ أَلَا تَرَى إِلَى مَا قَدْ بَلَغَنَا؟ فَيَقُولُ آدَمُ: إِنَّ رَبِّي قَدْ غَضِبَ الْيَوْمَ غَضَبًا لَمْ يَغْضَبْ قَبْلَهُ مِثْلَهُ، وَلَنْ يَغْضَبَ بَعْدَهُ مِثْلَهُ، وَإِنَّهُ نَهَانِي عَنِ الشَّجَرَةِ فَعَصَيْتُهُ، نَفْسِي نَفْسِي نَفْسِي، اذْهَبُوا إِلَى غَيْرِي، اذْهَبُوا إِلَى نُوحٍ. فَيَأْتُونَ نُوحًا فَيَقُولُونَ: يَا نُوحُ، إِنَّكَ أَنْتَ أَوَّلُ الرُّسُلِ إِلَى أَهْلِ الْأَرْضِ، وَقَدْ سَمَّاكَ اللهُ عَبْدًا شَكُورًا، اشْفَعْ لَنَا إِلَى رَبِّكَ، أَلَا تَرَى إِلَى مَا نَحْنُ فِيهِ؟ فَيَقُولُ: إِنَّ رَبِّي عَزَّ وَجَلَّ قَدْ غَضِبَ الْيَوْمَ غَضَبًا لَمْ يَغْضَبْ قَبْلَهُ مِثْلَهُ، وَلَنْ يَغْضَبَ بَعْدَهُ مِثْلَهُ، وَإِنَّهُ قَدْ كَانَتْ لِي دَعْوَةٌ دَعَوْتُهَا عَلَى قَوْمِي، نَفْسِي نَفْسِي نَفْسِي، اذْهَبُوا إِلَى غَيْرِي، اذْهَبُوا إِلَى إِبْرَاهِيمَ. فَيَأْتُونَ إِبْرَاهِيمَ، فَيَقُولُونَ: يَا إِبْرَاهِيمُ، أَنْتَ نَبِيُّ اللهِ وَخَلِيلُهُ مِنْ أَهْلِ الْأَرْضِ، اشْفَعْ لَنَا إِلَى رَبِّكَ، أَلَا تَرَى إِلَى مَا نَحْنُ فِيهِ؟ فَيَقُولُ لَهُمْ: إِنَّ رَبِّي قَدْ غَضِبَ الْيَوْمَ غَضَبًا لَمْ يَغْضَبْ قَبْلَهُ مِثْلَهُ، وَلَنْ يَغْضَبَ بَعْدَهُ مِثْلَهُ، وَإِنِّي قَدْ كُنْتُ كَذَبْتُ ثَلَاثَ كَذَبَاتٍ، نَفْسِي نَفْسِي نَفْسِي، اذْهَبُوا إِلَى غَيْرِي، اذْهَبُوا إِلَى مُوسَى. فَيَأْتُونَ مُوسَى، فَيَقُولُونَ: يَا مُوسَى، أَنْتَ رَسُولُ اللهِ، فَضَّلَكَ اللهُ بِرِسَالَتِهِ وَبِكَلَامِهِ عَلَى النَّاسِ، اشْفَعْ لَنَا إِلَى رَبِّكَ، أَلَا تَرَى إِلَى مَا نَحْنُ فِيهِ؟ فَيَقُولُ: إِنَّ رَبِّي قَدْ غَضِبَ الْيَوْمَ غَضَبًا لَمْ يَغْضَبْ قَبْلَهُ مِثْلَهُ، وَلَنْ يَغْضَبَ بَعْدَهُ مِثْلَهُ، وَإِنِّي قَدْ قَتَلْتُ نَفْسًا لَمْ أُومَرْ بِقَتْلِهَا، نَفْسِي نَفْسِي نَفْسِي، اذْهَبُوا إِلَى غَيْرِي، اذْهَبُوا إِلَى عِيسَى. فَيَأْتُونَ عِيسَى فَيَقُولُونَ: يَا عِيسَى، أَنْتَ رَسُولُ اللهِ وَكَلِمَتُهُ أَلْقَاهَا إِلَى مَرْيَمَ وَرُوحٌ مِنْهُ، وَكَلَّمْتَ النَّاسَ فِي الْمَهْدِ صَبِيًّا، اشْفَعْ لَنَا، أَلَا تَرَى إِلَى مَا نَحْنُ فِيهِ؟ فَيَقُولُ عِيسَى: إِنَّ رَبِّي قَدْ غَضِبَ الْيَوْمَ غَضَبًا لَمْ يَغْضَبْ قَبْلَهُ مِثْلَهُ، وَلَنْ يَغْضَبَ بَعْدَهُ مِثْلَهُ، وَلَمْ يَذْكُرْ ذَنْبًا - نَفْسِي نَفْسِي نَفْسِي، اذْهَبُوا إِلَى غَيْرِي، اذْهَبُوا إِلَى مُحَمَّدٍ صلى الله عليه وسلم. فَيَأْتُونَ مُحَمَّدًا صلى الله عليه وسلم فَيَقُولُونَ: يَا مُحَمَّدُ، أَنْتَ رَسُولُ اللهِ، وَخَاتَمُ الْأَنْبِيَاءِ، وَقَدْ غَفَرَ اللهُ لَكَ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِكَ وَمَا تَأَخَّرَ، اشْفَعْ لَنَا إِلَى رَبِّكَ، أَلَا تَرَى إِلَى مَا نَحْنُ فِيهِ؟ فَأَنْطَلِقُ فَآتِي تَحْتَ الْعَرْشِ، فَأَقَعُ سَاجِدًا لِرَبِّي عَزَّ وَجَلَّ، ثُمَّ يَفْتَحُ اللهُ عَلَيَّ مِنْ مَحَامِدِهِ وَحُسْنِ الثَّنَاءِ عَلَيْهِ شَيْئًا لَمْ يَفْتَحْهُ عَلَى أَحَدٍ قَبْلِي، ثُمَّ يُقَالُ: يَا مُحَمَّدُ، ارْفَعْ رَأْسَكَ، سَلْ تُعْطَهْ، وَاشْفَعْ تُشَفَّعْ. فَأَرْفَعُ رَأْسِي، فَأَقُولُ: أُمَّتِي يَا رَبِّ، أُمَّتِي يَا رَبِّ، أُمَّتِي يَا رَبِّ، فَيُقَالُ: يَا مُحَمَّدُ أَدْخِلْ مِنْ أُمَّتِكَ مَنْ لَا حِسَابَ عَلَيْهِمْ مِنَ الْبَابِ الْأَيْمَنِ مِنْ أَبْوَابِ الْجَنَّةِ، وَهُمْ شُرَكَاءُ النَّاسِ فِيمَا سِوَى ذَلِكَ مِنَ الْأَبْوَابِ، ثُمَّ قَالَ: وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ، إِنَّ مَا بَيْنَ الْمِصْرَاعَيْنِ مِنْ مَصَارِيعِ الْجَنَّة،ِ كَمَا بَيْنَ مَكَّةَ وَحِمْيَرَ، أَوْ: كَمَا بَيْنَ مَكَّةَ وَبُصْرَى.

Улашиш
|
|
Нусха олиш