1709.4718. Ибн Умар розияллоҳу анҳумо айтади:
«Қиёмат куни одамлар гуруҳларга айланишади. Ҳар бир уммат ўз набийсига эргашади. Улар: «Эй фалончи, шафоат қилинг!» дея‑дея, ниҳоят шафоатчилик Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга етиб келади. Бу Аллоҳ у зотни Мақоми маҳмудда тирилтирадиган кунда бўлади».
* «Мақоми маҳмуд» («Мақталган мақом») – юқоридаги оят ила Аллоҳ таоло томонидан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ваъда қилинган буюк шафоат мақоми.
1709/4718 - عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: إِنَّ النَّاسَ يَصِيرُونَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ جُثًا، كُلُّ أُمَّةٍ تَتْبَعُ نَبِيَّهَا يَقُولُونَ: يَا فُلَانُ اشْفَعْ يَا فُلَانُ اشْفَعْ؛ حَتَّى تَنْتَهِيَ الشَّفَاعَةُ إِلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم فَذَلِكَ يَوْمَ يَبْعَثُهُ اللهُ الْمَقَامَ الْمَحْمُودَ.