1710-ҳадис

1710.4722. Саъид ибн Жубайрдан ривоят қилинади:

«Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо Аллоҳ таолонинг «Намозингда овозни баралла ҳам қўйма намозингни жаҳрий ҳам қилма, овозингни уни махфий ҳам қилма» ояти ҳақида шундай деди: «У нозил бўлганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккада яшириниб юрар эдилар. У зот асҳоблари билан намоз ўқисалар, Қуръонда овозларини кўтарар эдилар. Мушриклар буни эшитиб қолса, Қуръонни, уни нозил қилган Зотни ва уни келтирган зотни сўкишар эди. Шунда Аллоҳ таоло Набийси соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Намозингда овозни баралла ҳам қўйма намозингни жаҳрий ҳам қилма...», яъни қироатингда, токи мушриклар эшитиб қолиб, Қуръонни сўкмасин, «овозингни уни махфий ҳам қилма», яъни саҳобаларингдан. Токи уларга эшиттира олмай қолма. «Шунинг орасида бир йўл тут», деди».

1710/4722 - عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا فِي قَوْلِهِ تَعَالَى: (وَلَا تَجْهَرْ بِصَلَاتِكَ وَلَا تُخَافِتْ بِهَا) قَالَ: نَزَلَتْ وَرَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم مُخْتَفٍ بِـمَكَّةَ، كَانَ إِذَا صَلَّى بِأَصْحَابِهِ رَفَعَ صَوْتَهُ بِالْقُرْآنِ، فَإِذَا سَمِعَهُ الْمُشْرِكُونَ سَبُّوا الْقُرْآنَ وَمَنْ أَنْزَلَهُ وَمَنْ جَاءَ بِهِ، فَقَالَ اللهُ تَعَالَى لِنَبِيِّهِ صلى الله عليه وسلم: (وَلَا تَجْهَرْ بِصَلَاتِكَ) أَيْ: بِقِرَاءَتِكَ، فَيَسْمَعَ الْمُشْرِكُونَ فَيَسُبُّوا الْقُرْآنَ، (وَلَا تُخَافِتْ بِهَا) عَنْ أَصْحَابِكَ فَلَا تُسْمِعُهُمْ (وَابْتَغِ بَيْنَ ذَلِكَ سَبِيلا).

Улашиш
|
|
Нусха олиш