1712-ҳадис

1712.4730. Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ўлим ола қўчқор шаклида олиб келинади. Бир жарчи: «Эй жаннат аҳли!» деб жар солади. Улар бошларини кўтариб қарашади. «Буни танийсизларми?» дейди. «Ҳа, бу ўлим», дейишади. Барчалари уни кўрган бўлади. Кейин у: «Эй дўзах аҳли!» деб жар солади. Улар бошларини кўтариб қарашади. «Буни танийсизларми?» дейди. «Ҳа, бу ўлим», дейишади. Барчалари уни кўрган бўлади. У сўйиб ташланади. Сўнгра: «Эй жаннат аҳли! Мангулик! Энди ўлим йўқ! Эй дўзах аҳли! Мангулик! Энди ўлим йўқ!» дейди».

Сўнг «Уларни ҳасрат кунидан, иш битмиш пайтидан огоҳлантир. Улар ғафлатдадирлар. – Бу ғафлатдагилар дунё аҳлидир* – Улар иймон келтирмаслар»ни ўқидилар».

* «Бу ғафлатдагилар дунё аҳлидир» деганда оятдаги «ғафлатдадирлар» сўзи изоҳланган бўлиб, ғафлат фақат дунёдагиларда бўлиши айтилган. Бу жумла ровийлардан бири ёки муаллифга тегишли.

1712/4730 - عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلميُؤْتَى بِالْمَوْتِ كَهَيْئَةِ كَبْشٍ أَمْلَحَ، فَيُنَادِي مُنَادٍ: يَا أَهْلَ الْجَنَّةِ، فَيَشْرَئِبُّونَ وَيَنْظُرُونَ، فَيَقُولُ: هَلْ تَعْرِفُونَ هَذَا؟ فَيَقُولُونَ: نَعَمْ هَذَا الْمَوْتُ، وَكُلُّهُمْ قَدْ رَآهُ. ثُمَّ يُنَادِي: يَا أَهْلَ النَّارِ، فَيَشْرَئِبُّونَ وَيَنْظُرُونَ، فَيَقُولُ: هَلْ تَعْرِفُونَ هَذَا؟ فَيَقُولُونَ: نَعَمْ، هَذَا الْمَوْتُ، وَكُلُّهُمْ قَدْ رَآهُ، فَيُذْبَحُ. ثُمَّ يَقُولُ: يَا أَهْلَ الْجَنَّةِ خُلُودٌ فَلَا مَوْتَ، وَيَا أَهْلَ النَّارِ خُلُودٌ فَلَا مَوْتَ. ثُمَّ قَرَأ:َ (وَأَنْذِرْهُمْ يَوْمَ الْحَسْرَةِ إِذْ قُضِيَ الْأَمْرُ وَهُمْ فِي غَفْلَةٍ) هَؤُلاءِ فِي غَفْلَةٍ أهْلُ الدُّنْيَا (وَهُمْ لَا يُؤْمِنُونَ).

Улашиш
|
|
Нусха олиш