1717-ҳадис

1717.4780. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ таоло: «Мен солиҳ бандаларимга кўз кўриб, қулоқ эшитмаган, башарнинг хаёлига ҳам келмаган нарсаларни захира қилиб, тайёрлаб қўйганман. Кўрган нарсаларингизни қўяверинг», дейди».

Сўнгра у (Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу) «Бас, ҳеч бир жон қилиб ўтган амалларининг мукофотига ўзлари учун беркитиб қўйилган кўз қувончларини билмас»ни ўқиди».

1717/4780 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَة َ رَضِيَ الله عَنْهُ، عَنِ النَّبِيّ ِ صلى الله عليه وسلم قَالَ: قَالَ اللهُ تَعَالَى: أَعْدَدْتُ لِعِبَادِي الصَّالِحِينَ مَا لَا عَيْنٌ رَأَتْ، وَلَا أُذُنٌ سَمِعَتْ، وَلَا خَطَرَ عَلَى قَلْبِ بَشَرٍ، ذُخْرًا، بَلْهَ مَا أُطْلِعْتُمْ عَلَيْهِ. ثُمَّ قَرَأَ: (فَلَا تَعْلَمُ نَفْسٌ مَا أُخْفِيَ لَهُمْ مِنْ قُرَّةِ أَعْيُنٍ جَزَاءً بِمَا كَانُوا يَعْمَلُون).

Улашиш
|
|
Нусха олиш