1719-ҳадис

1719.4789. Муъоза розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Оиша розияллоҳу анҳо шундай деди: «Ушбу «Улардан хоҳлаганингни нари қўйиб, хоҳлаганингни ёнингга олурсан. Ўзинг четлатганлардан бирортасини истасанг, сенга гуноҳ йўқ» ояти нозил қилинганидан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биримизнинг навбат куни борасида биздан изн сўрар эдилар». Мен унга: «Сиз нима дер эдингиз?» дедим. У: «Мен у зотга: «Менга қолса, сизни ўзимдан бошқа ҳеч кимга раво кўрмайман, эй Аллоҳнинг Расули!» дер эдим», деди».

1719/4789 – وَعَنْهَا رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم كَانَ يَسْتَأْذِنُ فِي يَوْمِ الْمَرْأَةِ مِنَّا، بَعْدَ أَنْ أُنْزِلَتْ هَذِهِ الْآيَةُ: (تُرْجِي مَنْ تَشَاءُ مِنْهُنَّ وَتُؤْوِي إِلَيْكَ مَنْ تَشَاءُ وَمَنِ ابْتَغَيْتَ مِمَّنْ عَزَلْتَ فَلَا جُنَاحَ عَلَيْك).فَكُنْتُ أَقُولُ لَهُ: إِنْ كَانَ ذَاكَ إِلَيَّ، فَإِنِّي لَا أُرِيدُ يَا رَسُولَ اللهِ أَنْ أُوثِرَ عَلَيْكَ أَحَدًا.

Улашиш
|
|
Нусха олиш