1722-ҳадис

1722.4797. Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Эй Аллоҳнинг Расули! Сизга салом беришни-ку, яхши биламиз, аммо салавот айтиш қандай бўлади?» дейилди. У зот шундай дедилар: «Аллоҳумма, солли ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа аали Муҳаммадин, камаа соллайта ъалаа аали Иброҳийма, иннака Ҳамиидум-Мажиид. Аллоҳумма, баарик ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа аали Муҳаммадин, камаа баарокта ъалаа аали Иброҳийма, иннака Ҳамиидум-Мажиид», денглар».*

* Салавотнинг маъноси: «Аллоҳим! Оли Иброҳимга салавот йўллаганингдек, Муҳаммад ва унинг аҳли‑оиласига ҳам салавот йўллагин. Албатта, Сен мақтовга лойиқсан, улуғворсан. Аллоҳим! Оли Иброҳимга баракот берганингдек, Муҳаммад ва унинг аҳли‑оиласига ҳам баракот бергин. Албатта, Сен мақтовга лойиқсан, улуғворсан».

1722/4797 - عَنْ كَعْبِ بْنِ عُجْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ قِيلَ: يَا رَسُولَ اللهِ، أَمَّا السَّلَامُ عَلَيْكَ فَقَدْ عَرَفْنَاهُ، فَكَيْفَ الصَّلَاةُ؟ قَالَ: قُولُوا: اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ، كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ، إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ، اللَّهُمَّ بَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ، كَمَا بَارَكْتَ عَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ، إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш