1726-ҳадис

1726.4810. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Ширк аҳлидан бир қанча одамлар кўплаб одам ўлдирган, кўплаб зино қилган эдилар. Улар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга келиб: «Сен айтаётган ва даъват қилаётган нарса, албатта гўзал. Қилганларимиз учун бизга каффорат бор, деб айтганингда эди...» дейишди. Шунда «Улар Аллоҳ билан бирга бирор илоҳга илтижо қилмаслар. Аллоҳ (ўлдиришни) ҳаром қилган жонни ноҳақ ўлдирмаслар. Зино қилмаслар...» ҳамда «(Менинг ушбу сўзимни) айт: «Эй ўз жонларига жавр қилган бандаларим, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг!» нозил бўлди».

1726/4810 - عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ نَاسًا مِنْ أَهْلِ الشِّرْكِ، كَانُوا قَدْ قَتَلُوا وَأَكْثَرُوا، وَزَنَوْا وَأَكْثَرُوا، فَأَتَوْا مُحَمَّدًا صلى الله عليه وسلم فَقَالُوا: إِنَّ الَّذِي تَقُولُ وَتَدْعُو إِلَيْهِ لَحَسَنٌ، لَوْ تُخْبِرُنَا أَنَّ لِمَا عَمِلْنَا كَفَّارَةً، فَنَزَلَ: (وَالَّذِينَ لَا يَدْعُونَ مَعَ اللَّهِ إِلَهًا آخَر) [الفرقان: 68]، وَنَزَلَ: (قُلْ يَاعِبَادِيَ الَّذِينَ أَسْرَفُوا عَلَى أَنْفُسِهِمْ لَا تَقْنَطُوا مِنْ رَحْمَةِ اللَّه).

Улашиш
|
|
Нусха олиш