1731.4822. Масруқдан ривоят қилинади:
«Абдуллоҳнинг ҳузурига кирдим. У киши деди: «Билмаган нарсанг ҳақида «Аллоҳ билувчи» дейишинг илмдандир. Аллоҳ ўз Набийси соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Унинг учун сиздан ҳеч ажр-ҳақ сўрамасман. Мен сохтакорлардан ҳам эмасман», деб айт», деган. Қурайш Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ғолиб келиб, у зотга бўйсунмагач, у зот: «Аллоҳим! Юсуфнинг етти юти каби ютлар билан уларга қарши менга кўмак бер», дедилар. Шунда уларни ют тутди, ўшанда улар қийинчиликдан ўлакса ва суякларни ҳам ейишди. Ҳатто очликдан бировлари ўзи билан осмон орасида тутунсимон нарса кўрадиган бўлиб қолди. «Роббимиз! Биздан азобни аритгин! Албатта, биз иймон келтирувчидирмиз», дейишди. У зотга: «Агар улардан азобни аритсак, яна (ўз ҳолларига) қайтишади», дейилди. Шунда ҳам у зот Роббларига дуо қилдилар. У Зот (азобни) улардан аритди ва улар эса (ўз ҳолларига) қайтишди. Натижада Аллоҳ улардан Бадр куни интиқом олди. Мана шу У Зот таолонинг «Осмон аниқ тутунни келтирадиган кун...»дан У Зот жалла зикруҳунинг «Албатта, Биз интиқом олувчимиз», деган сўзигачадир».
1731/4774 - فِيهِ حَدِيثٌ لابْنِ مَسْعُودٍ الـمُتَقَدّمُ فِي سُورَةِ الرُّومِ.
1731أ/4822 – وزَادَ فِي هَذِهِ الرِّوَايَةِ: قَالُوا: (رَبَّنَا اكْشِفْ عَنَّا الْعَذَابَ إِنَّا مُؤْمِنُون)، فَقِيلَ لَهُ: إِنْ كَشَفْنَا عَنْهُمْ عَادُوا، فَدَعَا رَبَّهُ فَكَشَفَ عَنْهُمْ فَعَادُوا، فَانْتَقَمَ اللهُ مِنْهُمْ يَوْمَ بَدْرٍ.