1733.4828, 4829. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалоллари Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кичик тиллари кўринадиган қилиб кулганларини кўрмаганман. У зот табассум қилар эдилар, холос.
У зот булут ёки шамолни кўрсалар, юзларидан билинар эди. «Эй Аллоҳнинг Расули, одамлар булутни кўрса, ёмғир ёғишидан умид қилиб, хурсанд бўлишади. Қачон кўрсам, уни кўрганингизда ёқтирмаганингиз юзингиздан билинади», дедим. Шунда у зот: «Эй Оиша, унда азоб бор бўлса, ким менга омонлик беради? Бир қавм шамол билан азобланган. Ўша қавм азобни кўриб туриб, «Бу бизга ёмғир ёғдирадиган булутдир», деган», дедилар».
1733/4828 - عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، زَوْجِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَتْ: مَا رَأَيْتُ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم ضَاحِكًا حَتَّى أَرَى مِنْهُ لَهَوَاتِهِ، إِنّـَمَا كَانَ يَتَبَسَّمُ.