1736-ҳадис

1736.4850. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Жаннат ва дўзах тортишиб қолди. Дўзах: «Мутакаббир ва димоғдорлар учун хосландим», деди. Жаннат: «Нима бўлдики, менга одамларнинг заифлари ва беқадрларигина кирмоқда?» деди. Аллоҳ таборака ва таоло жаннатга: «Сен раҳматимсан. Сен ила бандаларимдан хоҳлаганимга раҳм қиламан», деди. Дўзахга: «Сен азобимсан. Сен ила бандаларимдан хоҳлаганимни азоблайман», деди. Улардан ҳар бирига тўлиш бор. Дўзах У Зот унга Оёғини қўймагунча тўлмайди, шунда у: «Бўлди, бўлди, бўлди», дейди. Ана ўшанда у тўлади ва бир-бирига киришиб кетади. Аллоҳ азза ва жалла махлуқотларидан ҳеч бирига зулм қилмайди. Жаннатга келсак, Аллоҳ азза ва жалла унинг учун бир халқ пайдо қилади».

Изоҳ: Дўзахда ҳам, жаннатда ҳам жой ортиб қолар экан. Шунда Аллоҳ таоло ҳадисда тавсиф қилинган суратда уни тўлдирар экан. Аммо жаннатни тўлдириш учун янги бир мавжудотларни яратар экан.

1736/4850 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: قَالَ النَّبِيّ ُ صلى الله عليه وسلمتَحَاجَّتِ الْجَنَّةُ وَالنَّارُ، فَقَالَتِ النَّارُ: أُوثِرْتُ بِالْمُتَكَبِّرِينَ وَالْمُتَجَبِّرِينَ، وَقَالَتِ الْجَنَّةُ: مَا لِي لَا يَدْخُلُنِي إِلَّا ضُعَفَاءُ النَّاسِ وَسَقَطُهُمْ! قَالَ اللهُ تَبَارَكَ وَتَعَالَى لِلْجَنَّةِ: أَنْتِ رَحْمَتِي أَرْحَمُ بِكِ مَنْ أَشَاءُ مِنْ عِبَادِي، وَقَالَ لِلنَّارِ: إِنَّمَا أَنْتِ عَذَابٌ أُعَذِّبُ بِكِ مَنْ أَشَاءُ مِنْ عِبَادِي. وَلِكُلِّ وَاحِدَةٍ مِنْهُمَا مِلْؤُهَا، فَأَمَّا النَّارُ فَلَا تَمْتَلِئُ حَتَّى يَضَعَ رِجْلَهُ فَتَقُولُ: قَطٍ قَطٍ قَطٍ، فَهُنَالِكَ تَمْتَلِئُ وَيُزْوَى بَعْضُهَا إِلَى بَعْضٍ، وَلَا يَظْلِمُ اللهُ عَزَّ وَجَلَّ مِنْ خَلْقِهِ أَحَدًا، وَأَمَّا الْجَنَّةُ فَإِنَّ اللهَ عَزَّ وَجَلَّ يُنْشِئُ لَهَا خَلْقًا.

Улашиш
|
|
Нусха олиш