1737.4854. Бизга Ҳумайдий сўзлаб берди: «Бизга Суфён сўзлаб берди: «Менга Зуҳрийдан ривоят қилиб, сўзлаб беришди: «Муҳаммад ибн Жубайр ибн Мутъим отаси розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шомда «Тур»ни қироат қилаётганларини эшитдим. «Ёки улар ҳеч нарсадан ҳеч нарса йўқ, ўзлари яралганларми?! Ёки улар яратувчиларми? Ёки улар осмонлару ерни яратганмилар?! Йўқ, улар аниқ ишонмаслар. Ёки уларнинг ҳузурида Роббингнинг хазиналари борми?! Ёки улар бошқарувчиларми?» га етганларида юрагим учиб кетай деди».
Суфён айтади: «Аммо мен Зуҳрийнинг Муҳаммад ибн Жубайр ибн Мутъимдан, у отасидан ривоят қилиб, «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шомда Турни қироат қилаётганларини эшитдим», деб айтиб бераётганини эшитганман. Бироқ (шогирдлари) менга айтиб беришган нарсани унинг ўзи қўшимча қилганини эшитмаганман».
Изоҳ: Суфён ибн Уяйна раҳматуллоҳи алайҳ ушбу ҳадиснинг биринчи гапини бевосита Ибн Шиҳоб Зуҳрийнинг ўзидан эшитган экан. Бироқ Жубайр ибн Мутъим розияллоҳу анҳунинг у зот қайси оятларни ўқиганлари ҳақидаги хабарини Зуҳрийнинг шогирдларидан эшитган экан.
1737/4854 - بْنِ جُبَيْرِ بْنِ مُطْعِمٍ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم يَقْرَأُ فِي الْمَغْرِبِ بِالطُّورِ، فَلَمَّا بَلَغَ هَذِهِ الْآيَةَ: (مِنْ غَيْرِ شَيْءٍ أَمْ هُمُ الْخَالِقُونَ (35) أَمْ خَلَقُوا السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ بَلْ لَا يُوقِنُونَ (36) أَمْ عِنْدَهُمْ خَزَائِنُ رَبِّكَ أَمْ هُمُ الْمُصَيْطِرُونَ) كَادَ قَلْبِي أَنْ يَطِيرَ.