1741-ҳадис

1741.4879, 4880. Абу Бакр ибн Абдуллоҳ ибн Қайс отаси розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Жаннатда ичи ғовак марвариддан чодир бор. Унинг эни олтмиш мил. Ҳар бир бурчагида бир аҳл бор бўлиб, наригиларини кўрмайдилар. Мўмин уларни айланиб чиқади.

Икки жаннат кумушдандир. Идишлари ҳам, ичларидаги нарсалари ҳам. Икки жаннат фалон нарсадандир. Идишлари ҳам, ичларидаги нарсалари ҳам. Адн жаннатида одамлар билан уларнинг ўз Роббларига назар солишлари орасида У Зотнинг Юзидаги кибриёлик ридосидан бошқа нарса бўлмайди».

1741/4879 - عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ قَيْسٍ رَضِيَ الله عَنْهُ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ: إِنَّ فِي الْجَنَّةِ خَيْمَةً مِنْ لُؤْلُؤَةٍ مُجَوَّفَةٍ، عَرْضُهَا سِتُّونَ مِيلًا، فِي كُلِّ زَاوِيَةٍ مِنْهَا أَهْلٌ، مَا يَرَوْنَ الْآخَرِينَ، يَطُوفُ عَلَيْهِمُ الْمُؤْمِنُونَ وقَدْ تَقَدَّمَ بَاقِي الـحَدِيثِ آنِفًا.

Улашиш
|
|
Нусха олиш