1742.4890. Алий розияллоҳу анҳу айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Хох* боғига етгунингизча юраверинглар. Ўша ерда кажавада кетаётган аёл бор. Унда бир мактуб бор. Ўшани ундан олинглар», деб мени, Зубайр ва Миқдодни юбордилар. Биз кетдик. Отларимиз олдинма-кетин чопиб борар эди. Ниҳоят, ўша боққа етдик. Қарасак, кажавада бир аёл. «Мактубни чиқар», дедик. «Менда ҳеч қандай мактуб йўқ», деди. «Ё мактубни чиқарасан, ё кийимларингни ечиб ташлаймиз», дедик. Шунда соч ўримидан уни чиқариб берди. Уни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга олиб келдик. Қарасак, у Ҳотиб ибн Абу Балтаъадан Маккадаги бир гуруҳ мушрикларга экан. У Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг баъзи ишларидан уларга хабар берган экан. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Ҳотиб, бу нимаси?» дедилар. У: «Эй Аллоҳнинг Расули, менга қарши (чора кўришга) шошмай туринг. Мен қурайшликман, лекин асли улардан эмасман. Сиз билан бирга бўлган муҳожирларнинг яқинлари бор, ўшалар орқали Маккадаги аҳллари ва молларини ҳимоя қилишади. Уларга ўшандай насабдошлигим бўлмагач, бир яхшилик қилиб қўйиб, (шу туфайли) улар яқинларимни ҳимоя қилишини истагандим. Мен буни на куфр келтириб, на динимдан қайтиб қилганим йўқ», деди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аниқки, у сизларга рост сўзлади», дедилар. Умар: «Менга қўйиб беринг, эй Аллоҳнинг Расули, бунинг бўйнини чопай!» деди. Шунда у зот: «У Бадрда қатнашган. Қаердан биласан, эҳтимол, Аллоҳ азза ва жалла Бадр аҳлига қараб туриб: «Хоҳлаганингизни қилинг, сизларни мағфират қилганман», дегандир», дедилар».
Амр айтади: «Эй иймон келтирганлар! Менинг душманларимни ва ўзингизнинг душманларингизни валий тутманглар...» унинг тўғрисида нозил бўлган».
(Ровий Суфён) «Оят ҳадисда борми ёки Амрнинг сўзими, билмайман», дейди.
Бизга Алий сўзлаб берди: «Суфёнга бу ҳақда: «Душманларимни валий тутманг...» шунда нозил бўлганми?» дейилди. Суфён: «Бу одамларнинг гапи бўйича. Мен буни Амрдан ёд олганман. Ундан бирор ҳарфни қолдирмаганман. Мендан бошқа бирор киши буни ёд олган деб ўйламайман», деди».
1742/4890 – عَنْ عَلِيِّ بْنِ أبِي طَالِبٍ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: بَعَثَنِي رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم أَنَا وَالزُّبَيْرَ وَالْمِقْدَادَ رَضِيَ الله عَنْهُمَا، فَذَكَرَ حَدِيثَ حَاطِب بْنِ أبِي بَلْتَعَةَ، وَقَالَ في آخِرِهِ: وَنَزَلَتْ فِيهِ: (يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَتَّخِذُوا عَدُوِّي وَعَدُوَّكُمْ أَوْلِيَاء).