1746.4906. Абдуллоҳ ибн Фазл сўзлаб берди:
«Анас ибн Моликнинг шундай деяётганини эшитганман: «Ҳаррада мусибатга учраганларга маҳзун бўлдим. Зайд ибн Арқам менга мактуб ёзди. Менинг қаттиқ маҳзунлигим унга ҳам етибди. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Аллоҳим! Ансорийларни ва ансорийларнинг фарзандларини мағфират қил!» деяётганларини эшитганини айтибди». – «…ансорийларнинг фарзандларининг фарзандлари» хусусида Ибн Фазл иккиланган.* – Шунда Анаснинг ҳузуридагилардан бири ундан: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Қулоғига Аллоҳ кафил бўлган мана шудир», деганлари ўша кишими?» деб сўради».
* Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «...ансорийларнинг фарзандларининг фарзанларини ҳам», деганмилар ё йўқми, аниқ эслай олмаган.
1746/4906 – وَعَنْهُ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ: اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِلْأَنْصَارِ، وَلِأَبْنَاءِ الْأَنْصَارِ. وَشَكَّ الرَّاوِي فِي أَبْنَاءِ أَبْنَاءِ الْأَنْصَارِ.