1747-ҳадис

1747.4912. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зайнаб бинт Жаҳшнинг ҳузурида асал ичар эдилар ва унинг олдида қолиб кетар эдилар. Ҳафса билан «У зот қай биримизнинг олдига кирсалар, «Мағофир* едингизми? Сиздан мағофирнинг ҳиди келяпти», деймиз», деб келишиб олдик. У зот: «Йўқ. Лекин Зайнаб бинт Жаҳшнинг олдида асал ичган эдим, энди асло бундай қилмайман. Онт ичдим. Буни ҳеч кимга айта кўрма», дедилар».

* Асалари урфут дарахтидан ҳам нектар тўпласа, унинг асали бадбўй бўлиб қолади. Ана шундай асал «мағофир» деб аталади.

1747/4912 - عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم يَشْرَبُ عَسَلًا عِنْدَ زَيْنَب َبِنْتِ جَحْشٍ، وَيَمْكُثُ عِنْدَهَا، فَوَاطَيْتُ أَنَا وَحَفْصَةُ عَنْ: أَيَّتُنَا دَخَلَ عَلَيْهَا فَلْتَقُلْ لَهُ: أَكَلْتَ مَغَافِيرَ؟ إِنِّي أَجِدُ مِنْكَ رِيحَ مَغَافِيرَ، قَالَ: لَا، وَلَكِنِّي كُنْتُ أَشْرَبُ عَسَلًا عِنْدَ زَيْنَبَ بِنْتِ جَحْشٍ، فَلَنْ أَعُودَ لَهُ، وَقَدْ حَلَفْتُ، لَا تُخْبِرِي بِذَلِكِ أَحَدًا.

Улашиш
|
|
Нусха олиш