1754-ҳадис

1754.4940. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади: «Табақама‑табақа минажаксиз» – бир ҳолатдан кейин бошқа ҳолатга. Бу Набийингиз соллаллоҳу алайҳи васалламдир».

Изоҳ: Ушбу оятдаги «латаркубунна» калимаси баъзи қироатларда «латаркабанна» деб ҳам ўқилади. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо ҳам шундай ўқиган. Биз ўқийдиган «латаркубунна» қироатига кўра, хитоб кўпчиликка қаратилган бўлади ва оят бобдагидек маъно касб этади. Ибн Аббоснинг қироатидаги шаклга кўра, хитоб бир кишига қаратилган бўлади. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо оятни ўзи ўқийдиган қироатга кўра изоҳлаб, ўша хитоб қаратилган киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эканларини таъкидламоқда ҳамда Аллоҳ таоло бу оятда у зотга бир қийин ҳолатдан кейин яна шунга ўхшаш бошқа бир қийин ҳолатга ўтишларини айтган, дея шарҳламоқда.

1754/4940 – عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ الله عَنْهُمَا قَالَ: (لَتَرْكَبُنَّ طَبَقًا عَنْ طَبَق) حَالًا بَعْدَ حَالٍ، قَالَ هَذَا نَبِيُّكُمْ صلى الله عليه وسلم .

Улашиш
|
|
Нусха олиш