1755-ҳадис

1755А/4942. Абдуллоҳ ибн Замъа шундай хабар қилади:

«У Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хутба қилаётиб, мояни* ва уни сўйган кишини зикр қилганларини эшитган экан: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Вақтики, уларнинг энг бадбахти шошилиб турди». Абу Замъага ўхшаган кучини сиғдиролмаган, ёвуз, ўз тўдасида ҳимоячи бир киши шошганча у томон турди», дедилар. Аёлларни ҳам зикр қилиб ўтдилар: «Бировингиз хотинини атайлаб қулни савалагандек савалайди. Эҳтимолки, у билан кунининг охирида бирга ётади ҳам», дедилар. Кейин уларнинг елга кулганлари борасида ваъз‑насиҳат қилдилар ва: «Бирингиз ўзи қиладиган ишдан ҳам куладими?» дедилар.

Абу Муовия айтади: «Ҳишом бизга отасидан, у Абдуллоҳ ибн Замъадан ривоят қилиб сўзлаб берганки, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Зубайр ибн Аввомнинг амакиси Абу Замъа каби», деб айтганлар».

* Моя – урғочи туя. Бу ерда Солиҳ алайҳиссаломнинг мўъжизалари билан харсангдан яратилган моя назарда тутилган. Уни Самуд қавмидан бўлган Қудор ибн Солиф деган одам сўйган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни Абу Замъага ўхшатган эканлар.

Изоҳ: «Елга кулиш» деганда бехосдан ел чиқариб юборган кишининг устидан кулганлар назарда тутилган.  

1755/‏4942 - عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ ‏زَمْعَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ، أَنَّهُ سَمِعَ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم يَخْطُبُ، وَذَكَرَ النَّاقَةَ وَالَّذِي عَقَرَها، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: (إِذِ انْبَعَثَ أَشْقَاهَا) [12] انْبَعَثَ لَهَا رَجُلٌ عَزِيزٌ عَارِمٌ، مَنِيعٌ فِي رَهْطِهِ، مِثْلُ ‏أَبِي زَمْعَةَ. وَذَكَرَ النِّسَاءَ فَقَالَ: يَعْمِدُ أَحَدُكُمْ يَجْلِدُ امْرَأَتَهُ جَلْدَ الْعَبْدِ، فَلَعَلَّهُ يُضَاجِعُهَا مِنْ آخِرِ ‏يَوْمِهِ. ثُمَّ وَعَظَهُمْ فِي ضَحِكِهِمْ مِنَ الضَّرْطَةِ، وَقَالَ: لِمَ يَضْحَكُ أَحَدُكُمْ مِمَّا يَفْعَلُ؟

1755أ/4942 – وَعَنْهُ فِي رِوَايَةٍ: مِثْلُ أَبِي ‏زَمْعَةَ عَمِّ الزُّبَيْرِ بْنِ الْعَوَّامِ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш