1758-ҳадис

1758.4965. Абу Убайдадан ривоят қилинади:

«Оиша розияллоҳу анҳодан Аллоҳ таолонинг «Албатта, Биз сенга Кавсарни бердик», деган сўзи ҳақида сўрадим. У: «Бу Набийингиз соллаллоҳу алайҳи васалламга берилган анҳор бўлиб, унинг икки қирғоғи ғовак дурдир. Идишлари юлдузлар ададичадир», деди».

1758/4965 - عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، قَالَ: سَأَلْتُهَا عَنْ قَوْلِهِ تَعَالَى: (إِنَّا أَعْطَيْنَاكَ الْكَوْثَر) قَالَتْ: نَهَرٌ أُعْطِيَهُ نَبِيُّكُم ْصلى الله عليه وسلم، شَاطِئَاهُ عَلَيْهِ دُرٌّ مُجَوَّفٌ، آنِيَتُهُ كَعَدَدِ النُّجُومِ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш