1759-ҳадис

113-114-«ҚУЛ АЪУУЗУ БИРОББИЛ‑ФАЛАҚИ» СУРАСИ*

1759.4976. Зирр ибн Ҳубайшдан ривоят қилинади:

«Убай ибн Каъбдан муаввизатайн* ҳақида сўрадим. У: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўраган эдим, у зот: «Менга айтилган»,* дедилар. Биз ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам деганларини деймиз», деди».

* Муаввизатайн – икки паноҳчи. «Қул аъуузу», яъни «Паноҳ тилайман», деб айт» деб бошлангани учун Фалақ ва Наас суралари шу номни олган.

* «Бу икки сурани менга Жаброил алайҳиссалом ўқитган, ўзимдан эмас», демоқчилар. Бу ушбу икки сура ҳадисдан эмас, балки Қуръон оятларидан эканини билдиради.

113 – سُورَةُ الفَلَق، 114 – سُورَة وَالنَّاس

1759/‏4976 - عَنْ ‏أُبَيِّ بْنِ كَعْبٍ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: سَأَلْتُ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم عَنِ الـمُعَوِّذَتَيْنِ، فَقَالَ: قِيلَ لِي، فَقُلْتُ، ‏فَنَحْنُ نَقُولُ كَمَا قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم .

Улашиш
|
|
Нусха олиш