1762.4992. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик пайтлари Ҳишом ибн Ҳакимнинг Фурқон сурасини ўқиётганини эшитиб қолдим.
(Бир куни) Ҳишом ибн Ҳакимнинг Фурқон сурасини ўқиётганини эшитиб қолдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаёт эдилар.
Ўқишига қулоқ солсам, кўп турли ҳарфларда ўқияпти. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга бундай ўқитмаган эдилар. Намоздаёқ ташланиб қолай дедим‑у, салом бергунча кутиб турдим. Сўнг ридосидан тутиб: «Мен сендан эшитган бу сурани сенга ким ўқитган?» дедим. «Буни менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўқитганлар», деди. «Ёлғон айтдинг! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни менга сен ўқигандан бошқача ўқитганлар!» дедим. Уни судраб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига олиб бордим. «Мен манавининг Фурқон сурасини сиз менга ўқитгандан бошқа ҳарфларда ўқиётганини эшитдим», дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уни қўйиб юбор. Ўқи‑чи, эй Ҳишом», дедилар. Унинг қандай ўқиганини эшитган бўлсам, у зотга ҳам шундай қироатда ўқиб берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шундай нозил бўлган», дедилар. Кейин: «Сен ўқи‑чи, эй Умар», дедилар. Мен ҳам у зот менга ўқитган қироатда ўқиб бердим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шундай нозил бўлган. Бу Қуръон етти ҳарфда нозил қилинган. Ундан ўзингизга осон бўлганини ўқийверинглар», дедилар».
1762/4992 - عَنْ عُمَرَ بْنَ الْخَطَّابِ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ هِشَامَ بْنَ حَكِيمٍ يَقْرَأُ سُورَةَ الْفُرْقَانِ فِي حَيَاةِ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم، فَاسْتَمَعْتُ لِقِرَاءَتِهِ، فَإِذَا هُوَ يَقْرَأُ عَلَى حُرُوفٍ كَثِيرَةٍ لَمْ يُقْرِئْنِيهَا رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم، فَكِدْتُ أُسَاوِرُهُ فِي الصَّلَاةِ، فَتَصَبَّرْتُ حَتَّى سَلَّمَ، فَلَبَّبْتُهُ بِرِدَائِهِ فَقُلْتُ: مَنْ أَقْرَأَكَ هَذِهِ السُّورَةَ الَّتِي سَمِعْتُكَ تَقْرَأُ؟ قَالَ: أَقْرَأَنِيهَا رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم. فَقُلْتُ: كَذَبْتَ، فَإِنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَدْ أَقْرَأَنِيهَا عَلَى غَيْرِ مَا قَرَأْتَ، فَانْطَلَقْتُ بِهِ أَقُودُهُ إِلَى رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم فَقُلْتُ: إِنِّي سَمِعْتُ هَذَا يَقْرَأُ بِسُورَةِ الْفُرْقَانِ عَلَى حُرُوفٍ لَمْ تُقْرِئْنِيهَا، فَقَالَ رَسُولُ الله ِ صلى الله عليه وسلمأَرْسِلْهُ، اقْرَأْ يَا هِشَامُ فَقَرَأَ عَلَيْهِ الْقِرَاءَةَ الَّتِي سَمِعْتُهُ يَقْرَأُ، فَقَالَ رَسُولُ الله ِ صلى الله عليه وسلمكَذَلِكَ أُنْزِلَتْ. ثُمَّ قَالَ: اقْرَأْ يَا عُمَرُ. فَقَرَأْتُ الْقِرَاءَةَ الَّتِي أَقْرَأَنِي، فَقَالَ رَسُولُ الله ِ صلى الله عليه وسلمكَذَلِكَ أُنْزِلَتْ، إِنَّ هَذَا الْقُرْآنَ أُنْزِلَ عَلَى سَبْعَةِ أَحْرُفٍ، فَاقْرَءُوا مَا تَيَسَّرَ مِنْهُ.