1767-ҳадис

1767.5015. Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларига: «Бирортангиз бир кечада Қуръоннинг учдан бирини ўқишга ожизлик қиладими?» дедилар. Бу уларга қийин туюлди ва: «Қай биримиз буни қила олардик, эй Аллоҳнинг Расули?» дейишди. У зот: «Аллооҳул‑вааҳидус‑сомад – Қуръоннинг учдан биридир», дедилар».

Изоҳ: «Аллооҳул‑вааҳидус‑сомад» – Ихлос сурасига ишора. Ушбу калималар билан бошланган сура, яъни Ихлос сураси мазмунан Қуръони Каримнинг учдан бирига тенг.

1767/5015 – وَعَنْهُ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم لِأَصْحَابِهِ: أَيَعْجِزُ أَحَدُكُمْ أَنْ يَقْرَأَ ثُلُثَ الْقُرْآنِ فِي لَيْلَةٍ؟ فَشَقَّ ذَلِكَ. عَلَيْهِمْ وَقَالُوا: أَيُّنَا يُطِيقُ ذَلِكَ يَا رَسُولَ اللهِ؟ فَقَالَ: اللهُ الْوَاحِدُ الصَّمَدُ، ثُلُثُ الْقُرْآنِ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш