1770-ҳадис

1770.5026. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Икки кишигагина ҳасад қилиш бор: Аллоҳ Қуръон берган ва уни кечаю кундуз кечалари ҳам, кундузлари ҳам тиловат қиладиган кишига. Бир қўшниси уни эшитиб: «Қанийди менга ҳам фалончига берилгандек нарса берилса‑ю, мен ҳам у қилаётган ишни қилсам», дейди;

Аллоҳ мол‑дунё берган, уни ҳақ йўлида сарфлаган кишига. Бир киши: «Қанийди менга ҳам фалончига берилгандек нарса берилса‑ю, мен ҳам у қилаётган ишни қилсам», дейди».

1770/5026 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ: لَا حَسَدَ إِلَّا فِي اثْنَتَيْنِ: رَجُلٌ عَلَّمَهُ اللهُ الْقُرْآنَ فَهُوَ يَتْلُوهُ آنَاءَ اللَّيْلِ وَآنَاءَ النَّهَارِ، فَسَمِعَهُ جَارٌ لَهُ فَقَالَ: لَيْتَنِي أُوتِيتُ مِثْلَ مَا أُوتِيَ فُلَانٌ، فَعَمِلْتُ مِثْلَ مَا يَعْمَلُ، وَرَجُلٌ آتَاهُ اللهُ مَالًا فَهْوَ يُهْلِكُهُ فِي الْحَقِّ، فَقَالَ رَجُلٌ: لَيْتَنِي أُوتِيتُ مِثْلَ مَا أُوتِيَ فُلَانٌ، فَعَمِلْتُ مِثْلَ مَا يَعْمَلُ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш