1771-ҳадис

1771.5027. Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Энг яхшингиз Қуръонни ўрганган ва уни ўргатган кишидир», дедилар.

Абу Абдурраҳмон Усмон амирлигидан то Ҳажжож келгунича Қуръон ўқитди. У: «Мени мана шу ўтирган еримга ўтирғизиб қўйган шудир», деган».*

Изоҳ: Ҳадисни Усмон розияллоҳу анҳудан Абу Абдурраҳмон Суламий, у кишидан эса Саъд ибн Убайда ривоят қилган. Ушбу охирги гап ўша Саъд ибн Убайдага тегишли. Бундан маълум бўладики, Абу Абдурраҳмон Суламий раҳматуллоҳи алайҳ Усмон розияллоҳу анҳунинг халифалик давридан Ҳажжож ибн Юсуф Сақафий Ироқ волийси этиб тайинлангунча бўлган муддат мобайнида Қуръони Каримдан таълим бериш билан шуғулланган экан. Маълумки, Усмон розияллоҳу анҳу ҳижрий 23 йил, зулҳижжадан (м. 644 й. 7‑ноябрдан) ҳижрий 35 йилнинг шаввол (м. 656 й. апрел) ойигача халифалик қилган. Ҳажжож эса 75‑95 (м. 693‑714) йилларда Ироққа амир бўлган. Саъд ибн Убайда бу муддатни аниқ айтмаган. Аммо Усмон розияллоҳу анҳунинг вафотлари билан Ҳажжож волий бўлган сананинг орасидаги муддатнинг ўзи 40 йилдир! Бунча муддат Қуръони Карим ўргатишнинг ўзи буюк хизматдир. Абу Абдурраҳмон Суламий раҳматуллоҳи алайҳнинг шу қадар узоқ муддат Қуръони Каримни ўқитишга боғланиб қолганига у киши Усмон розияллоҳу анҳудан эшитган мазкур ҳадис сабаб бўлган экан.

1771أ/5028 – وَعَنْهُ رَضِيَ الله عَنْهُ – فِي رِوَايَةٍ – قَالَ: »قَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم أفْضَلُكُمْ مَنْ تَعَلَّمَ القُرْآنَ وَعَلَّمَهُ.

.1771А5028. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Энг афзалингиз Қуръонни ўрганган ва уни ўргатган кишидир», дедилар».

1771/5027 - عَنْ عُثْمَانَ رَضِيَ الله عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: خَيْرُكُمْ مَنْ تَعَلَّمَ الْقُرْآنَ وَعَلَّمَهُ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш