1775.5046. Қатодадан ривоят қилинади:
«Анасдан: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қироатлари қандай эди?» деб сўрашди. У: «Чўзиқ эди», деди‑да, сўнгра «Бисмиллааҳир‑роҳмаанир‑роҳиим», деб «бисмиллааҳи»ни чўзиб, «ар-Роҳмаани»ни чўзиб, «ар-Роҳиими»ни ҳам чўзиб ўқиди».
Изоҳ: Бу ерда ҳам «чўзиш»ни аввалги изоҳда айтилган икки хил фикрда тушуниш мумкин. Аммо буни чўзиқ унлиларни керагидан, яъни икки ҳаракат миқдоридан кўп чўзиш деб тушуниб қолмаслик лозим.
1775/5046 – عَنْ أنسِ بْنِ مَالكٍ رَضِيَ الله عَنْهُ أنَّهُ سُئِلَ: كَيْفَ كَانَتْ قِرَاءَةُ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم؟ فَقَالَ: كَانَتْ مَدًّا، ثُمَّ قَرَأَ (بِسْمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ)، يَـمُدُّ بِبِسْمِ اللهِ، وَيَـمُدُّ بِالرَّحْمَنِ، وَيَـمُدُّ بِالرَّحِيمِ.