1776-ҳадис

1776.5048. Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Эй Абу Мусо! Ҳақиқатан ҳам сенга Оли Довуднинг «най»ларидан бири берилган‑да!» дедилар».

Изоҳ: Арабларда «най» («мизмаарун») сўзи аслида ҳаммага маълум пуфлаб чалинадиган мусиқа асбобини билдиради. Кўчма маънода эса бу сўз чиройли, ёқимли овозга нисбатан ҳам ишлатилади. Бу ерда шу кўчма маъно назарда тутилган.

1776/5048 - عَنْ أَبِي مُوسَى رَضِيَ الله عَنْهُ، أنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم قَالَ لَهُ: يَا أَبَا مُوسَى، لَقَدْ أُوتِيتَ مِزْمَارًا مِنْ مَزَامِيرِ آلِ دَاوُدَ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш