1780.5060. Жундаб ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуръонни қалбларингиз ошино бўлиб турганда ўқинг. Келишмай қолсангиз, ундан туриб кетинг», дедилар».
Изоҳ: Ҳадиси шарифдаги «келишмай қолсангиз» деган сўзни уламолар икки хил изоҳлашган. Биринчисига кўра бу «ҳолатингиз Қуръон ўқишга келишмаса, мос бўлмаса, ўзингизда чарчоқ, малол сезсангиз», дегани. Иккинчисига кўра эса «Қуръон борасида тортишиб, бир‑бирингиз билан келиша олмай қолишни бошласангиз», демакдир.
Изоҳ: Ҳадиси шарифдаги «келишмай қолсангиз» деган сўзни уламолар икки хил изоҳлашган. Биринчисига кўра бу «ҳолатингиз Қуръон ўқишга келишмаса, мос бўлмаса, ўзингизда чарчоқ, малол сезсангиз» дегани. Иккинчисига кўра эса «Қуръон борасида тортишиб, бир‑бирингиз билан келиша олмай қолсангиз», демакдир.
1780/5060 - عَنْ جُنْدَبِ بْنِ عَبْدِ اللهِ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: اقْرَءُوا الْقُرْآنَ مَا ائْتَلَفَتْ قُلُوبُكُمْ، فَإِذَا اخْتَلَفْتُمْ فَقُومُوا عَنْهُ.