1788-ҳадис

1789.5091. Саҳл розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларидан бир киши ўтиб қолди. У зот: «Бу ҳақда нима дейсизлар?» дедилар.

«Совчи қўйса, қиз беришга, шафоатчилик қилса, шафоати қабул бўлишига, сўзласа, тинглашга арзийдиган одам», дейишди. У зот индамадилар. Кейин фақир мусулмонлардан бир киши ўтиб қолди. У зот: «Бу ҳақда нима дейсизлар?» дедилар. «Совчи қўйса, қиз беришга, шафоати қабул бўлишига, гапирса, тинглашга арзимайдиган одам», дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу ер юзи тўла анавига ўхшаганлардан яхшироқдир», дедилар».

1789/5091 - عَنْ سَهْلٍ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: مَرَّ رَجُلٌ عَلَى رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم فَقَالَ: «مَا تَقُولُونَ فِي هَذَا؟» قَالُوا: حَرِيٌّ إِنْ خَطَبَ أَنْ يُنْكَحَ، وَإِنْ شَفَعَ أَنْ يُشَفَّعَ، وَإِنْ قَالَ أَنْ يُسْتَمَعَ. قَالَ: ثُمَّ سَكَتَ، فَمَرَّ رَجُلٌ مِنَ فُقَرَاءِ الْمُسْلِمِينَ، فَقَالَ: «مَا تَقُولُونَ فِي هَذَا؟» قَالُوا: حَرِيٌّ إِنْ خَطَبَ أَنْ لَا يُنْكَحَ، وَإِنْ شَفَعَ أَنْ لَا يُشَفَّعَ، وَإِنْ قَالَ أَنْ لَا يُسْتَمَعَ. فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «هَذَا خَيْرٌ مِنْ مِلْءِ الْأَرْضِ مِثْلَ هَذَا».

Улашиш
|
|
Нусха олиш