1790.5096 Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўзимдан кейин эркакларга аёллардан кўра зарарлироқ фитна қолдирмадим», дедилар».
Изоҳ: «Фитна» сўзи аслида «тоблаш», «синаш», «мафтун қилиш» деган маъноларни билдиради. Инсонни мафтун этадиган ва айни вақтда унинг учун синов бўлган неъматлар ҳам «фитна» дейилади. Аниқроғи, бундай неъмат кишини тўғри йўлдан чалғитган бўлса, унга нисбатан ҳам «фитна» сўзи ишлатилади.
Аёл кишининг эркак учун фитналиги уни тоқати етмайдиган нарсаларни қилишга мажбур қилишида, силаи раҳм, хайру садақа каби хайрли амаллардан тўсишида ва бошқа ҳолларда намоён бўлади. Хусусан, аёл муҳаббатининг, жозибасининг эркакни йўлдан уриши, фаҳшга бошлаши аёлнинг эркак учун энг зарарли фитнаси саналади.
1790/5096 – عَنْ أُسَامَةَ بْنِ زَيْدٍ رَضِيَ الله عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: ما تَرَكْتُ بَعْدِي فِتْنَةً أضَرَّ عَلَى الرِّجَالِ مِنَ النِّسَاءِ.