1794-ҳадис

1794.5102. Масруқдан ривоят қилинади:

«Оиша розияллоҳу анҳо айтдики, унинг ҳузурида бир киши борлигида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кириб келибдилар. У зотнинг юзлари ўзгариб, буни хушламагандек бўлибдилар. Шунда у: «Бу менинг акам», дебди. У зот: «Ака‑укаларингизнинг ким эканига қаранглар, чунки эмизиш фақат очликни кетказиш биландир», дебдилар».

Изоҳ: «Эмизиш фақат очликни кетказиш билан» деган жумланинг маъноси шуки, эмизиш туфайли сут қардошлик вужудга келиши учун чақалоқ фақат сут эмибгина тўядиган ёшда бўлиши, яъни оятда айтилган икки ёшдан катта бўлмаслиги керак.

1794/5102 - عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم دَخَلَ عَلَيْهَا وَعِنْدَهَا رَجُلٌ، فَكَأَنَّهُ تَغَيَّرَ وَجْهُهُ، كَأَنَّهُ كَرِهَ ذَلِكَ، فَقَالَتْ: إِنَّهُ أَخِي، فَقَالَ: «انْظُرْنَ مَنْ إِخْوَانُكُنَّ، فَإِنَّمَا الرَّضَاعَةُ مِنَ الْمَجَاعَةِ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш