1796-ҳадис

1796.5112. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шиғордан қайтарганлар».

«Шиғор – кишининг ўз қизини бошқа бировга унинг қизини бунга бериш шарти билан турмушга беришидир. Икковлари орасида маҳр бўлмайди».

Изоҳ: «Шиғор» сўзи аслида «бўм‑бўш», «холи» деган маънони англатади. Бу бобда эса «шиғор» деб маҳрдан холи бўлган никоҳга айтилмоқда. Бу жоҳилият давридаги никоҳ турларидан бири бўлиб, эркак ўз қарамоғидаги аёлни бошқа бировга унинг ўз қарамоғидаги аёллардан бирини никоҳлаб олиш эвазига узатар эди. Бошқача қилиб айтганда, бу никоҳ аёлларни айирбошлашдан иборат бўлиб, бунда аёллар маҳрдан ҳам маҳрум бўлар эдилар. Ислом шариати аёллар ҳуқуқларини тиклаб борар экан, бундай ёмон одатни ҳам ман қилди.

1796/5112 - عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم نَهَى عَنِ الشِّغَارِ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш