1797-ҳадис

1797.5117, 5118. Жобир ибн Абдуллоҳ ва Салама ибн Акваъ розияллоҳу анҳумдан ривоят қилинади:

«Бир қўшинда эдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдимизга келиб: «Сизларга мутъа қилишга рухсат берилди, мутъа қилаверинг», дедилар».

Изоҳ: Бу ҳадис зоҳиран қараганда тарожумга зид кўринса‑да, аслида бу ерда имом Бухорий ўз одатига кўра, ҳадиснинг бир қисмини келтириб, қолганига ишора қилган. Ушбу ҳадиснинг бошқа ривоятлардаги тўлиқ шаклида Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳунинг «Кейин бу тақиқланди», деган гаплари келади.

1797/5117 - عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ وَسَلَمَةَ بْنِ الْأَكْوَعِ رَضِيَ الله عَنْهُمْ قَالَا: كُنَّا فِي جَيْشٍ، فَأَتَانَا رَسُولُ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم فَقَالَ: إِنَّهُ قَدْ أُذِنَ لَكُمْ أَنْ تَسْتَمْتِعُوا، فَاسْتَمْتِعُوا.

Улашиш
|
|
Нусха олиш